Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Обид Асомов: "Худо ҳаққи, блатной номерга пул тўламаганман!"

OLAM.uz веб саҳифаси шу кунларда интернетдан фойдаланувчилар орасида Ўзбекистонда пулдорлар орасида кенг тарқалган блатной номерлар мавзусида сўров ўтказган. Сўровда "Машиналарга тақиладиган бу каби чиройли номерлар расмий тарзда кимошди савдосида сотилиши керакми?" деган савол сўралади.

Сўровда 1200дан ошиқ одам қатнашган ва 80 фоизга яқини бу савдо қонуний бўлиши керак, деб жавоб берганлар.

Ўзбекистонда бу каби, оддий кўча тили билан айтганда, блатной ё крутой номерлар машина эгасининг нақадар аҳамиятли шахс экани ва бойлигидан дарак беради, ва уларни олишга анча катта пул сарфланиши мумкин.

"Блатной" номерларнинг нархи қанча? Таниш-билишчилик керакми? Бу ноқонуний савдо қонунийлашса, порахўрликнинг олди олинадими?

Би-би-си айни мавзуда таниқли аскиячи, катта обрўга эга санъаткор Обид Асомов ва собиқ милиционер "Бахтиёр" билан суҳбатлашди. Суҳбатни Ибрат Сафо олиб борди.