Бухородаги мансабдорлар халққа ҳисобот беришни ўрганаяптиларми?

Ўзбекистон президенти фармойишига биноан Бухоро ва Самарқанд вилоятларида шаффофлик эксперименти ўтказилаяпти.

Бу ҳақдаги фармойиш шу йил мартида имзоланган.

Эксперимент “Давлат идораларининг шаффофлиги" ҳақидаги янги қонун лойиҳасини доирасида амалга оширилаяпти.

Янги қонун лойиҳасига кўра, давлат идоралари ҳар қандай шахсдан тушган арз ва шикоятга 15 кун ичида, матбуот сўровига эса етти кун ичида жавоб қайтариши шарт.

Оддий фуқароларнинг эса давлат идорасига оғзаки, ёзма, электрон почта орқали ёки ўзининг ишончли вакили орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилган.

Ушбу эксперимент доирасида Самарқанд вилояти ва шаҳри ҳокимликлари қатор амалларга қўл урганлар, оддий одамларнинг ўз муаммолари билан давлат бошқарув идораларига мурожаат қилишлари, ўз мурожаатларига жавоб олишлари осонлашган.

Самарқанд шаҳри ҳокими Акбар Шукуров маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимларини йиғиб, бу йўналишда нима ишлар қилинаётгани ҳақида гапириб берган, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарган.

Бироқ эксперимент бораётган иккинчи вилоят Бухорода шу пайтгача қандай ишлар амалга оширилди?

Ўзбекистондаги интернет нашрларида аллақачон ушбу савол қўйилиб, бу ҳақдаги мақолалар эълон қилинди. Мақолалардан бири "Бухоролик амалдорлар нимани яширишаяпти?", деб номланади.

Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Акбаржон Рустамовнинг Би-би-сига айтишича, бу эксперимент вилоятдаги давлат бошқарув органлари билан халқни яқинлаштирган.

"Мисол учун олдин вилоятдаги 88 та давлат бошқарув идорасининг фақат 12 таси ўзининг веб-сайтига эга бўлган. Ҳозир бундай сайтлар сони 80 тани ташкил этади ", деди Акбаржон Рустамов.

Акбаржон Рустамов сўзларига кўра, вилоятдаги 26 та давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари матбуот анжумани ўтказганлар.

Ва бу матбуот анжуманларига оммавий ахборот воситалари ходимларидан ташқари оддий фуқаролар, нодавлат ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашганлар, дейди жаноб Рустамов.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ