Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон: Октябрдан яна тўловлар ҳажми ошади

Image caption Буханка нон нархи 9 фоизга ошди

Ўзбек матбуотига кўра, 1 октябрдан бошлаб иситиш тизими, совуқ ва иссиқ сув учун тўловлар ҳажми кўтарилади.

Айтилишича, иссиқ сув ва иситиш тизими учун нархлар 6,5 фоиз, совуқ сув учун 3,5 фоизга ошади.

Айни вақтда телекоммуникация хизматлари учун ҳам тўловлар ошиши хабар қилинган.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги энг арзон буханка нон нархи 9 фоизга ошган.

Хабарларга кўра, Ўзбекистонда 600 граммлик ноннинг давлат томонидан белгиланган 550 сўмлик баҳоси 15 сентябрдан 600 сўмга кўтарилган.

Нон нархи охирги марта 2012 йил сентябрида оширилганди.

Газета.уз саҳифасига кўра, нархлар кўтарилиши мамлакатда бир йилда икки маротаба - апрел ва октябр ойларида кузатилади.

Аввалроқ, Президент Каримов 15 августдан жамоат секторида фаолият олиб борувчи хизматчилар маошлари, нафақа ва стипендиялар миқдорини ошириш борасидаги фармонга имзо чекканди.

Инетернет саҳифаларида изоҳ қолдирган кўплаб одамлар нархлар ошишидан ўз норозиликларини билдиришган.

Биз Тошкентдан иқтисодчи ва ҳуқуқ фаоли Жаҳонгир Шосалимовга сим қоқдик ва жорий нархлар манзарасида одамлар даромадининг қанча қисми турли тўловларга кетиши ҳақида сўрадик.