'Ўзбекистон президентининг кичик қизи отаси ва опасидан масофаланяпти'

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Лола Каримова-Тиллаеванинг Би-би-си Ўзбек хизматига берган жавобларини таҳлил қилишда давом этишмоқда.

Ўзбекистоннинг Юнескодаги доимий элчиси Лола Каримова-Тиллаева Би-би-си Ўзбек хизматига берган интервьюсида катта опаси Гулнора билан 12 йилдан буён гаплашмаслигини айтганди.

Аҳмад Ҳожи Хоразмий: Лола Каримова-Тиллаева билан жуда яхши суҳбат бўлибди. Бу суҳбатдан кейин Лолага нисбатан менинг фикрим ўзгариб ҳурматим ошди. Чунки мен уни бировларнинг гапи асосида оиласини назарига илмайдиган, қўпол ва бойликка ҳирс қўйган аёл деб билардим. Шундай суҳбатни ВВС Гулнора билан ҳам ўтказса яхши бўларди. Шундай қилинса Гулнорани хушламайдиган одамларнинг ҳам у ҳақидаги фикри ўзгарарди.

Abdulloh: Ozbekistondagi рamma narsadan xabardormisiz? Axvol tang Ozbekistonda, Yashash juda qiyin.

Илҳомжон, Тошкент: Сизни ногирон болаларга кўрсатаётган ёрдамингиз беғараз, фарзандларингизни орзу-ҳавасини, яхши кунларини кўринг. Шу ўринда отангизнинг ўзбек миллати ва давлати учун қилган ишлари таҳсинга лойик, биз шундай йўлбошчимиз борлигидан фахрланамиз ва доим у одамни қадрига етамиз. Мен ногирон фарзандим Исломжонни ҳам келажакда ватанига фойдаси тегадиган фарзанд бўлиб етишини хоҳлайман, соғ бўлинг.

26 сентябрда Россиянинг Fergananews.ru сайти кўчириб босган интервью ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўп сонли изоҳларига сабаб бўлди.

Аксарияти русий забон ўқувчиларнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг кичик қизи Лола ўзининг Ғарб матбуотига берган дастлабки интервьюсида отаси ва опаси Гулнора Каримовадан масофаланаётгани кўринади.

Аксарият изоҳлар Лола Каримованинг жавобларини "ёлғон" дея баҳолашган.

"Лола худди момиққа ўхшайди... Бу интервью орқасида нима турибди. У маҳорат билан ёзилган ва менда шундай тасаввур уйғотади: "Менда улар билан ҳеч қандай манфаатлар йўқ ёки "Биз шимолга борамиз ва уни кутамиз", дейди Terran".

"Вела"га кўра: "Агар унинг зиёфатлар кунда-шундасидан Худодан қўрқадиган аёл, онага айланганига ишонилганда ҳам, у барибир отаси ва машҳур опасидан узоқлашишга ҳаракат қилаётгани яққол кўринади..."

"истина" ёзади: "Бу бомба. Агар Президент ўз оиласида тинчликни қарор топтиролмаса, у қандай қилиб кафолат бера олади республикада ва хавфсизлик ходимлари одамларни алдамаслигига? 12 йил бу катта муддат. Агар оилада дўстона муносабат йўқ экан, биз қандай қилиб оила жамиятнинг бир бўлаги деб айта оламиз. Буни унутмаслик керак !"

" Мен нима дейишим мумкин қадрли Лолочка. Худо ҳаммасига жавоб беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг отаси дўззахда ёниши керак. Албатта, буларнинг ҳаммаси унинг болаларига ҳам ёмон таъсир қилмай қолмайди. Мен буларнинг ҳаммасига ҳаётимда гувоҳ бўлишни истайман. Бундан ташқари изоҳлар нафратга тўла. Ачинарли. Афсуски, мен ҳам улар билан биргаман ва уларни тушунаман...", дейди "Борис".

"Сиз болалар билан пахта теримига қатнашишни истамайсизми? Сиз мамлакат учун пахта теришингиз мумкин," деб сўрайди "Pirziden Lelin " .

"Ф" деган фойдаланувчи ҳам далаларда болалар меҳнати мавзусига тўхталади: "Болалар меҳнати ҳақидаги гаплар олтин. Лола сизда қатъият етишиб бу қимматбаҳо сўзларни отангизга етказсангиз жуда яхши бўлар эди... Нима бўлганда ҳам сиз ҳам ташқи ҳам ички кўринишда шайтоний амбицияларга эга қариндошларингиздан яхшироқсиз..."

"Анатоль": "Шундай бўлсин ҳам, лекин у қайси маблағлар ҳисобига яшамоқда ва жуда ҳам бадавлат яшамоқда? Кимдир буларнинг ҳаммасига озгина бўлса ҳам ишонадими?

Веб- фойдаланувчи "Петр Каримов": "Мен бу аёлга ҳеч бир ёмонликни тиламайман ва у ҳақда ёмон гап айтишни ҳам хоҳламайман, лекин у турмуш ўртоғининг ҳукуматдан ҳеч бир ёрдам олмаслиги ҳақидаги гапи қип-қизил ёлғондир... бундан ташқари, "бизнинг хоним" Альцгеймер касаллиги учун хайрияни Ўзбекистонда эмас, қаердадир Европада қилиши одамни ғашини келтиради. Ўзбекистон шунчалик Европани молиялаштирадиган даражада бадавлат бўлиб кетдими? Ёки Ўзбекистонда ҳамма ижтимоий муаммолар ҳал қилинганми? Бошқача айтганда Альцгеймер билан хасталанган одамлар Ўзбекистонда йўқми? Бу нима соддалик? Гўллик? Ёки мантиқий фикрлай олмайдиган одамларга мўлжалланганми бу гаплар?"

"узбекской" ёзади: "Яқинда қари қароқчи ўрнини одамлар ҳақида қайғурмайдиган, Худони танимайдиган яна ҳам хасис ва ёш қароқчи эгаллайди".

"Интервью беришдан мақсад ноаниқ. Опасининг жиғига тегишми? Менимча, онаси Лолани яхши кўради, отаси эса Гулнорани. Ва албатта Гулнора кўпроқ имкониятларга эга. Ва яна Ислом Каримов ҳаётининг охиригача президент бўлиб қолмаслигини англатадигандек. Ундан кейин нима бўлиши қизиқ , дейди" Пират ".

"Алфавит": "Оилада болалар бир-бирини ғажишга тайёр. Интервьюдан англашилича, ота-она эса бунга бамайлихотир қараб ўтиради. Опа-сингиллар 12 йил давомида гаплашишмаган бўлса, Худо кўрсатмасин Гулнора ҳокимиятга келиб қоладиган бўлса, биринчи навбатда синглисини ва унинг оила аъзоларини ўлдиради".

"Зидан": " Бу қизиқ интервью, гарчи Лола кўпгина мавзуларни четлаб ўтган бўлса ҳам. У эрининг тижорати ва Хитой товарларини солиқсиз олиб кирадиган Тошкентда машҳур Абу Sahiy ширкати ҳақида гапирмаган. 2000 йилларнинг бошида унинг отаси юридик шахс бўлмаганларни улгуржи савдо қилиш имкониятидан маҳрум қилган эди. Яъни фақат севимли қизлари ва уларнинг шериклари тижорати учун қулай шароит яратилганди".

"Мега" Лоланинг сўзларига ишонмаслигини, унинг отаси ҳам 90-йиллар бошида кўп нарсаларни ваъда берганини ёзади.

"... Бу ҳалиям яхши, у ва оиласи аслида Швейцарияда яшашини тан оляпти. Ва ниҳоят, оиланинг озгина сирлари очила бошланди. Лекин дўстлар, гап бошқа, ҳужжатлар бошқа. Шундай экан, Лола ва унинг эри бойлигини нима эвазига топгани ҳақида ҳужжатларни тақдим қилмас экан, уларнинг ноқонуний эканлиги ҳақидаги тамға босилиб тураверади..."

Айни пайтда Твиттерда Гулнора Каримованинг фолловерлари унга Би-би-сидаги ўзи ҳақидаги суҳбат ва фикрларга аҳамият бермасликни айтиб, далда бўлишган.

"Дилноза" исмли фойдаланувчи Гулнора Каримова ўзининг холаси бўлишини орзу қилишини ёзади. Каримова хоним унга "Афсуски хола бўлиш, бошқа қариндошлар каби танлаб олинмайди", деб жавоб қайтаради. Бу гапга "Марям" исмли фолловери "Қариндошлар бир умр булғаш ва ҳасад қилиш учун яратилган. Ҳар ҳолда менда шунақалар бор", деган гапи билан уни қўллар экан, Гулнора Каримова жавоб ўрнига "жилмайиш белгиси" ни қўйиб унинг фикри ёққанини билдирган.