Ўзбекистонлик журналист ҳимоясига Москвада норозилик намойиши ўтказилди

Image caption Cергей Наумов (суратда ўнгда) 12 кунлик маъмурий жазога ҳукм этилган

Чоршанба куни Москвада ўзбекистонлик журналист Сергей Наумовнинг ҳисбга олинишига қарши норозилик пикети ўтказилди.

Урганчлик журналист 21 сентябр куни ҳибсга олинганди.

Бир неча кун мобайнида унинг қаерда экани бораисда умуман ҳеч нарса маълум эмасди.

Кейинчалик Сергей Наумовнинг бир аёлга тегажоклиқ айби билан 12 кунлик маъмурийжазога ҳукм қилингани маълум бўлди.

Унинг ҳамкасблари айбловлар ва ҳибсга олиш Сергей Наумовнинг ҳуқуқбонлик ва журналистик фаолиятига жазо сифатида, деб айтмоқдалар.

Би-би-си Москвадаги пикет қатнашчиларидан бири fergananews.com ахборот вебсаҳифаси муҳаррири Даниил Кислов билан суҳбатлашди.

Кислов: Мен ҳозир айнан шу пикет қатнашчилари орасидаман. Ўнга яқин одам, "Наумовни озид қилинг! "Ўзбекистон юзингни оч", "Наумовни озод қилинг, Матёқубовани эса исловатхонага!" деган шиорларни ушлаб туришибди. Пикет "Полянка" метро сатнцияси ёнида ўтмоқда. Бу Ўзбекистон элчихонаисдан тахминан 200 метрча узоқликда. Чунки, бизнинг элчихона ўнгида пикет уюштириш учун берган аризамизга расмийлар у ерда қандайдир йўл қурилиш ишлари кетяпти, деган важда рухсат бермадилар. Лекин биз бугун бориб, у ерни текшириб кўрдик, у ерда ҳеч қандай йўл қурилиш ишлари кетаётгани йўқ. Тахминимизча, элчихона расмийлардан у ерда пикет ўтказишга рухсат бермасликни сўраган бўлса керак. Лекин элчихона ўнгида ҳозир Наумовнинг қизи Людмила якка ўзи норозилик акциясини ўтказмоқда. Чунки бир кишилик акция учун расмий рухсат сўраш керак эмас.

Би-би-си: Ўзбекистон элчихонаси бу каби норозиликларни кўрадиларми йўқми, одатда, ҳеч қандай муносабат билдирмайдилар, сиз бу каби амалга қўл уриб нима мақсадни кўзлагандингиз?

Кислов: Биз албатта Ўзбекистон элчихонасидан муносабат бўлади, деб умид қилмаймиз. Биз Россия матбуоти ва жамияти муносабатига ва бу муаммога эътиборни тортишга умид қилмоқдамиз.

Би-би-си: Наумовни 12 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилишганидан бери у ҳақда нима бирон нарса маълумми?

Кислов: Йўқ, энг ачинарлиси шуки, унинг қаердалиги ва аҳволи қандай эканлиги ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Уни 10 кундан буён ҳеч ким кўрмаган - на дўстлари, на яқинлари ва на ҳимоячиси. Унинг ҳимоячиси ҳибсга олиниш вақтида йўл қўйилган қонунбузарликлар ҳақида ариза билан мурожаат қила олган холос. Ҳозирда пикет қатнашчилари тарқатаётган варақаларда айнан мана шу нуқтага, Наумов ҳақида ҳозиргача ҳеч нарса маълум эмаслигига эътибор қаратилган.

Би-би-си: Ҳибсга олиш даврида йўл қўйилган қонунбузарликлар демоқдасиз, ҳимоячиси булар ҳаиқда қаердан хабар топган, Наумов билан боғлана олганми?

Кислов: Йўқ, ҳимоячи у билан боғлана олмаган. Сўз айнан Наумовга ҳимоячи билан алоқада бўлишга рухсат берилмаётгани ҳақида, умуман ҳибсга олишу маҳкама ва ҳукм чиқаришда унга ҳимоячига эга бўлиш ҳуқуқи берилмагани ҳақида кетмоқда. Ман мен сиз билан суҳбатлашиб туриб, элчихона олдига етиб келдим, бу ерда бир тўда полиция ходимлари тушган автобус ва бир машина турибди. Беш олти полиция ходими Наумов қизи олдида туришибди.

Наумов:Умумий пикетни у ерда ўтказиш рухсати берилмаган бўлса, полиция нима учун у ерга борибди?

Кислов: Мен полициячилар ротаси раҳбари билан гаплашдим. Унга кўра, уларни туман ҳокимлиги сўровига кўра бу ерга юборишган. Уларга бу ерда пикет ўтказиш рухсат берилмаганлигини айтиб, ҳеч қандай норозилик акцияси ўтказилмаётганига амин бўлиш учун юборишган. Улар мен билан дўстона суҳбатлашишди, мен уларга Сергей Наумов ва унинг ҳибсга олиниши тарихини айтиб бердим. Людмила Наумова элчихона тўғрисида туриб, якка ўзи норозилик акциясини давом эттирди. Унинг қўлида "Сергейни тезроқ қўйиб юборинг, у ҳеч кимга тегажоқлик қилмаган," деган шиор бор.

Би-би-си: Сергей Наумовнинг ҳамкасблари унинг иносн ҳуқуқлари ва журналистик фаолияти учун тазйиқ остига олинганини айтишмоқда, қайси асосда бундай даъво янграмоқда?

Кислов: Бунга асосий сабаб шуки, Сергей халқаро ташкилотлар ва матбуот нашрлари учун Ўзбекистон пахта даларида болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳақида маълумот йиғиб, мақолалар тайёрларди. Бундан ташқари Сергей маҳаллий экологик муаммоларни яхши биладиган эколог-мутахассис. Лекин албатта расмийларнинг бу каби амалига туртки берган айнан қайси қадами бўлгани бизга маълум эмас, лекин биз биламизки, Сергей Ўзбекистон ичида бўлиб туриб ҳақиқий муаммоларни ёритишга ҳаракат қилаётган кам сонли журналистлардан биридир. Расмийлар ҳозирда уни жазолаб, бошқаларга огоҳ бериб қўйиш йўлини тутишмоқда, менимча.

Бу мавзуда батафсилроқ