"Ўзбекистонда жиҳодчилар кўзи ожиз ногиронлардан фойдаланишган"

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари радикал "жиҳодчилар" дейилган ҳаракатга тегишли ноқонуний босмахонани фош этишган.

Хабарларга кўра, "Исломий Жиҳод" гуруҳи босмахонадан ўз варақалари ва экстремист моҳиятга эга адабиётларни чоп этишда фойдаланган.

Ҳуқуқ-тартибот органи манбаъсининг матбуотга маълум қилишича, жиҳодчилар ўз ғояларини тарғиб қилишда тўрт нафар тошкентлик кўзи ожизни ишга солишган.

Айтилишича, тақиқланган диний ҳаракат вакиллари аввалига гўёки хайрия ишлари кўринишида текинга ушбу ногиронларга хизмат кўрсатиб, малакасини оширган. Кейин улардан ўз мақсадлари йўлидаги радикал адабиётларни чиқаришда фойдаланишган.

Ҳуқуқ тартибот идораларининг билдиришича, ногиронлар ўзлари нимани босиб чиқараётганларини билишмаган.

"Жиноий гуруҳ фаолияти ошкор этилиб, унинг аъзолари қўлга олинди. Жиноий ишга ўзи билмаган ҳолда аралашиб қолган имконияти чекланган одамларга эса жазо қўлланилмади", дея билдиради ўзбекистонлик расмийлар.

Би-би-си Тошкентдан таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Сурат Икромовдан "Сиз кузатган маҳкамаларда кўзи ожизлар адабиёти ҳам учраганми, деб сўради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди