Таниқли инсон ҳақлари фаоли Суръатбек Икромовга чиқиш визаси берилмаяпти

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Суръатбек Икромовга мамлакатдан хорижга чиқиш визасини бермаганлар.

Суръатбек Икромов Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг инсон хуқуқларига бағишланган Истанбул шаҳрида бўлиб ўтиши мўлжалланган анжуманга таклиф қилинган.

У чиқиш визасини олиш учун ўзи яшайдиган ички ишлар идорасининг Хорижга чиқиш-кириш бўлимига октябр ойининг бошида мурожаат қилган.

Суръатбек Икромов норасмий Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳининг раҳбари.

Ташаббус гуруҳи мамлакатда инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ҳақида мунтазам ҳисобот ва ахборот тарқатиб келади.

Ўзбекистон фуқароларидан четга чиқиш визасини талаб қилувчи дунёнинг саноқли давлатларидан биридир.

Хорижга чиқиш визаси икки йил муддатга берилади ва ундан кейин бу визани янгилаш талаб қилинади.

Суръатбек Икромов ўзига четга чиқиш визаси берилмаётгани ҳақида қуйидагиларни гапириб берди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ