Ucell Фонд Форумга ҳомийлик қилганидан фахрланади

Image caption Ucell Тошкентда Юрий Башметнинг концертига бевосита ҳомийлик қилганини ҳам қайд этган

Ucell ширкати баёноти қисқа ва аниқ. "Ucell тўғридан-тўғри Юрий Башметнинг концертига ҳомийлик қилган" - дейилади унда.

Бу ўринда гап россиялик машҳур мусиқачи Юрий Башметнинг Style.uz мода ҳафталигида альт чалишини таъминлаш ҳақида бормоқда.

Ucell, шунингдек, Ўзбекистондаги хайрия ишларида фаол иштирок этишини ва кўплаб лойиҳаларга ҳомийлик қилишини ҳам қайд этиб ўтган.

Ucell йирик Телиасонера ширкатининг Ўзбекистондаги бренди ҳисобланади

Телиасонера эса Гулнора Каримованинг тадбирларига миллионлаб доллар маблағ ажратганини тан олган эди.

Бироқ Швеция жамоатчилик телевидениеси ўтган май ойида намойиш этган ва журналистик текширувга асосланган ҳужжатли фильмида Гулнора Каримованинг дастхати, деб ишонилган ҳужжатларни намойиш этган.

Унда Телиасонера ширкатига кўп миллион долларлик ҳақ эвазига муҳофаза таклиф қилингани ва бу ширкатдан Гулнора Каримованинг хайрия тадбирларига ҳомийлик талаб қилингани иддао этилади.

Гулнора Каримова Твиттердаги саҳифасида швед журналистлари тақдим этган ҳужжатларни "сохта" деб атаганди.

Бу мавзуда батафсилроқ