Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида электр ва газ таъминоти кескин қисқарган

Image caption Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида куз ва қиш мавсумларида газ ва электр таъминоти қисқаради

Ўзбекистоннинг деярли барча минтақаларида, фаоллар хабарига кўра, аҳолини газ ва электр билан таъминлаш сезиларли даражада қисқарган.

Ўтин ёқиб ва шам атрофига йиғилиб кун кўраётган баъзи фарғоналиклар вазиятни "тош асри" деб баҳолашган.

Фарғона вилоятининг Риштон тумани яшовчиларидан бирининг айтишича, "халқ отаси хам қилмаган ишни қилаяпти - шам ёқаяпти".

Ўқувчилар эса мактабга сумкаларида китоб ўрнига ўтин ташишмоқда.

Риштон яшовчисининг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, аҳоли уйларини иситиш учун ўтин, кўмир ва тезакка 150-200 минг сўмгача сарфлашмоқда.

Риштон туманида, унинг илова қилишича, аҳоли 24 соатда 3 соатгина электр энергияси билан таъминланмоқда холос.

Риштон яшовчиси билан суҳбатни тингланг.