Uzwebiston: Гулнора Каримова Шоҳруҳ репперни танқид қилди

Кейинги кунларда ҳам Гулнора Каримова фолловерларини қизиқтирган ва ўзи ошкор қилишни хоҳлаган мавзуларда твитлар қолдиришда давом этмоқда.

Шундай твитларидан бирида Гулнора Каримова айни пайтда тақиқланган қўшиқчилар қаторида бўлган Шоҳруҳ репперни танқид қилди.

Шоҳрух рэппернинг мухлиси Гулнора Каримовага "Бечора Шоҳруҳ катта истеъдоди билан йўқолиб кетаяпти", деган мазмундаги твитни қолдирганидан сўнг,

Гулнора Каримова Шоҳруҳнинг отаси ҳақида ёзади: " У беш йил олдин Абу Саҳийнинг қонунсизликларини мустаҳкамланишига ҳалақит қилди... ҳеч қандай солиқларсиз ва тўловларсиз! Ўшанда барчани тозалашди... Унинг отаси бунга ягона мисол эмас... У онасидан ҳам ажралиб қолишига сал қолганди", дейди.

Ўз отаси ҳақидаги гаплардан сўнг Шоҳруҳ реппер "ишонманглар. Менинг номимдан жавоб ёзишяпти", деганига қарата, Гулнора Каримова хонандани қўрқоқликда айблаган.

"Наҳотки қўрқув одамларнинг миясини шундай бузади? Сизнинг отангиз кучлироқ! Ҳатто чиқишга йўл йўқ бўлган жойда ҳам. Уч кун олдин сўрадим. Агар керак бўлса. Ҳар сафар сиз йиғлаган ҳолда ёрдам сўраб келганингиз учун мен сиз учун курашгандим! Нима ўзгарди? Бунинг учун сизга мукофот ваъда қилишдими?, Балки сизни ҳайдалган институтингизга қайтадан қабул қилишар? Қўрқоқ одам экансиз! Шундай ота учун бу шармандалик!, деган кетма-кет кинояли твитлар қолдиради.

Гулнора шунингдек куни кеча хорижий бутикларнинг ёпилишини қаттиқ танқид қилиб, Тошкентда кўпчиликни ишсиз қолдирганини ёзди.

17 ноябрда Сабина никли фолловерининг "Мангонинг ёпилиши нафақат харидорлар учун фожеа бўлди, ходимлар билан нима бўлади?"-деган саволига "Охирги икки-уч ойда бир неча минг киши бир қанча тужжорларнинг фирмалари ёпилишидан ишсиз қолишди...Уларни ҳам турмага тиқишса, ким ишни бажаради," деб айтади Каримова хоним.

Ўтган ҳафта бошида савдо қонунларини бузганлиги учун Тошкент марказидаги қатор кийим дўконлари ёилган эди.

Қиммат хорижий бутиклар Гулнора Каримовага қарашли бўлгани айтилади.

"Пулга сиғиниш"

Гулнора хоним 18 ноябрдаги твитларида ўзининг оиласида "ҳеч қачон пулга сиғиниш"бўлмаганини айтади.

"Самарқанднинг Сиёб бозори яқинидаги қадимий туманда улғайган отам ҳеч қачон болалигидан майда савдогарларни ёқтирмаган... Унинг фикрича, ёш йигит ўзининг карьерасини заводда ишлаб бошлаши керак. Мен илк бор курер сифатида Марказий статистика бошқармасида саккизинчи синфни битиргач, ёзги таътилда ишлаганман. Бундан кейин кўргазмалар залида таржимон бўлганман", деб ёзади у.

"Мен дизайнер бўлмоқчи эдим, лекин улар(ота-онам) бунга қарши чиқишди...Мен мавжуд вариантлар орасидан социологияни танладим...Кимдир социология ва философия ёрдамида бой бўлганини топиш мумкинми? Албатта эҳтимоли кам. Бизнинг оилада пулга сиғиниш бўлмаган, бироқ кейинроқ онамда бу кўрина бошлади", деб ёзади. Олдинроқ у онаси ва синглисини жодугарликда айблаганди.

Твиттерда ўзига эргашувчилар ошиб бораётганини таъкидлаган Гулнора Каримова улар қизиқиши ва ҳайратини ошириб, твитлашда давом этмоқда.

"Ошкора твитлар"

Кейинги икки ҳафтада Каримова хоним Твиттер орқали қатор кутилмаган гапларни ошкор қилди.

30 октябрдаги твитида ўзининг раҳбарлик амбициялари ҳақидаги сукутини бузиб, президент бўлиш нияти йўқлигини айтди.

Кейинроқ ҳибсга олинган қариндоши Акбарали Абдуллаев билан яқин алоқалари бўлганини рад қилди.

Гулнора Каримова бу ошкора твитларини ҳукумат томонидан унга қарашли телерадиоканаллар ёпилиши ортидан қилди. 21 октябрда Markaz ТВ , NTT , Форум ТВ ва SOFTS телеканаллари бир кунда узиб қўйилган.

24 октябрда Terra Group таркибидаги уч радиостанция ҳам эфирдан олинган. Лекин Каримова твитларида булар ҳақида кенг тўхталмаган.

Бу мавзуда батафсилроқ