Ўзбекистонда маҳалла раислари кўпроқ аёллардан сайланмоқда

Ўзбекистонда маҳалла фуқаролар йиғинларига сайлолвлар ниҳоясига етган.

Ўзбекистоон ҳукумати маҳаллаларни муҳим ўз-ўзини бошқариш институтлари сифатида тақдим этиб келади.

Мустақилик йилларида маҳалла фуқаролар йиғинларининг ваколатлари кенгайтирилган. Айни пайтда халкаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари азалий ўз-ўзини бошқариш ўчоқлари бўлган маҳаллалар ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда маҳаллий ҳокимият қўлида қўғирчоқ бўлиб қолганини ҳам танқид қилганлар.

Хюман Райтс Вотч ташкилотига кўра, маҳаллалар борган сайин Ўзбекистндаги репрессив бошқарув аппаратининг кўмакчисига айланиб қолмоқда.

Бу йилги сайловларда айрим кузатишларга кўра, маҳалла оқсоқоли лавозимига аёллар ўтган йиллардагидан кўпроқ сайланган.

Буни айримлар маҳалла раислари ҳокимларнинг бўралаб сўкишларидан безор бўлгани билан ҳам изоҳлашмоқда.

Бу йилги сайловлар ҳақида фарғоналик журналист Баҳодир Элибоев ўз фикрларини ўртоқлашади.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди