Гулнора Каримова мамлакатни тарк этиши ҳақидаги хабарларни рад қилди

Image caption Твиттерда шов-шувли хабарларни бериб бораётган Гулнора Каримова бу ҳақда ўзи ёзмаган.

Каримова хоним Твиттердаги саҳифасида ўзини Ўзбекистонни тарк этиш ниятида эканлиги тўғрисидаги миш-мишларни тасдиқламади.

"Мен шу ердаман. Ҳеч қаёққа кетганим йўқ ,- деб ёзди фолловерларининг саволига жавобан.

"Ҳурматли хабар агентликлари илтимос чоп қилишдан олдин хабар нима ҳақда ва ким томонидан олинганини текшириб, кейин эълон қилинг. Айниқса биринчи манба турган жойда!"- деб ёзди у шунингдек.

Шанба куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова мамлакатни тарк этишни режалаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Каримовага қарашли бўлган "Terra Group" ширкатининг исми сир қолишини истаган бошқарувчиларидан бири бу ҳақда Interfax агентлигига билдирган.

Россиянинг бошқа ахборот агентликлари ҳам айни мавзуда хабар тарқатди.

Шу билан бирга Гулнорага яқин бўлган киши унинг қайси мамлакатга чиқиб кетиши ҳақида билмаслигини айтган.

Оврўпо мамлакатларининг бир нечтасида Гулнора Каримовага боғлиқ жиноий ишлар қўзғатилгани, Россияда МТС можаролари билан боғлиқ ҳолат мавжудлиги, Дубайда у боис қувғинга учрагани айтиладиган рақиблари борлиги айни вазитда Гулнора Каримова қайси мамлакатга чиқиб кетиши мумкин, деган саволни туғдиради.

Шов-шувли хабарларни бериб бораётган Гулнора Каримова ўзи бу ҳақда ёзмаган.

Унинг Твиттер саҳифаси бир неча кун ичида ёпилиб яна пайдо бўлиб тургани ҳам сирли қолмоқда.

Айни пайтда Гулнора Каримова Твиттерда ёзишмаларини давом эттирмоқда.

Каримова Твиттер блогида кейинги пайтда Ўзбекистоннинг энг юқори лавозимли раҳбарлари тўғрисида шов-шувли хабарларни бергач, барча ахборот воситаларининг диққатини тортди.

Гулнора Каримованинг твитлари президент оиласи ва Ўзбекистон сиёсий саҳнасида нималар бўлаётганини оммага бир қадар ошкор қила бошлади.

Бошқа хабарларида Каримова хоним махсус хизматлардаги таҳдидлар, қийноқлар ва кўрсатма олиш учун ҳатто ўз офицерларини ҳам аямасликларини ёзди.

Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон учун кутилмаган бу ошкораликлар сиёсий элита ўртасида рақобатнинг кучайиб бораётганлиги ва 75 ёшли Ислом Каримовнинг ўрнига ким келиши ҳақидаги савол тобора долзарб бўлиб бораётганини кўрсатади.

"Улар мени овозимни ўчириб, мамлакатдан чиқиб кетишимни хоҳлашяпти",- деб ёзган эди Гулнора Каримова яқиндагина.

Гулнора Каримованинг мамлакатдан чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар остида аслида нима бўлиши мумкин?

Бу тўғрисида турли фаразлар айтилмоқда.

Лондондаги мустақил журналист Шоҳида Ёқуб мазкур хабар юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Fazliddin Yoqub, Breksville:

Yo'q , London emas Turkiya hayirlirok bolishi ehtimoli ko'proq . Chunki , Turkiyada insonni hidoyatga kelishi uchun ko'p qulayliklar mavjud . Yana O'zbeklarni yahshi koradigan yagona mamlakat Turkiyadur ...

Айрим ишончли хабарлар уни аллақачон мамлакатда эмас дейишяпти. Айтишларича твиттерда унинг номидан бир нечта ёшлар иш кўришган. Шулардан бири греция фуқароси янис галанос, пул учун ҳамма ишга тайёр медиа-пиарщик. Аслида бизнинг "маликамиз"га шунақалар керак - гаянэ, мадумаров ва бошк. ҳозир твиттерда гугушамиз хақида https://twitter.com/gulnara_protiv сахифасида қизғин фикрлар билдирилмокда. Агностик.

twitter.com/gulnara_protiv "Muhokama juda ham qizg'in davom etmoqda. E'tiborlisi, barcha twitlar asoslar bilan keltirilmoqda. Cristiano Ronaldo

Бу мавзуда батафсилроқ