Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

ШҲТнинг Тошкентдаги йиғини нимаси билан аҳамиятли?

Тошкентда Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар бош вазирларининг учрашуви бошланган.

Учрашувда Хитой, Россия ва Марказий Осиёнинг тўрт давлатидан ташқари ташкилотда кузатувчи мақомига эга Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон, Покистон ва Мўғулистон вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

Тошкентдаги анжуман арафасида Президент Каримов билан учрашган Хитой Бош вазири Ли Кэцян Ўзбекистон Хитойнинг минтақадаги ишончли ҳамкори эканини айтган.

1996 йилда чегара масалаларини ечиш мақсадида тузилган Шанҳай ташкилоти ўтган вақт мобайнида иқтисодий ҳамкорликдан тортиб, хавфсизлик масалаларигача қамраб олган йирик блокка айланган.

Хўш, Тошкент учрашуви нимаси билан аҳамиятли? Биз ушбу саволни ҳозирда АҚШда яшаётган ўзбекистонлик собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошевга бердик.