Ўзбекистонда халқаро ногиронлар кунини қандай нишонлашди?

Image caption Ногиронлар Ўзбекистонда ўзларини қанчалик ижтимоий ҳимояланган ҳис қилишади?

3 декабр дунё бўйлаб ногиронлар куни нишонланади.

Бу муносабат билан Ўзбекистондаги давлатга қарашли бўлган Оммавий Ахборот Воситалари давлат томонидан имконияти чекланганларга кенг шароитлар яратилаётгани ҳақида мақола ва кўрсатувлар тайёрлашади.

Бундай чиқишларда давлат томонидан ногиронларга ижтимоий таъминот, таълим олиш ва иш топишда кенг имкониятлар яратилган дейилади.

Бироқ вазиятни ўрганган Би-би-си мухбири Шодиёр Сайф реал ҳаётда ҳолат бошқача эканини айтади.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди