Швецияда Ўзбекистонлик ўз ватандошини пичоқлаб ўлдирди

Швеция матбуотидаги хабарларга кўра, Стокгольм шаҳрининг Альби мавзесидаги манзиллардан бирида яшаётган ўзбекистонликлардан бири ўз ҳамхонасини пичоқлаб ўлдирган.

Ҳодиса 8 декабрдан 9 декабрга ўтар кечаси юз бергани айтилмоқда.

Ҳужумни содир этган шахс, шунингдек қурбоннинг исми-шарифи ҳозирча полиция томонидан ошкор этилмаган.

Матбуотда айтилишича, ҳужумда гумон қилинган шахс қўлга олинган.

Стокгольмда яшаётган ўзбекистонликларнинг айтишича, қурбон бўлган йигит Қашқадарёлик эди.

Бир манзилда яшаган ватандошлар орасида жанжал келиб чиқишига нима сабаб бўлганлиги номаълум.

Интернет ижтимоий тармоқларида Швецияда рўй берган қотиллик кенг муҳокамаларга сабаб бўлаяпти.

"Нега биз бошқа миллат вакилларига юмшоқ муомаладамиз-ку, лекин ўз миллатдошимизга нисбатан бу қадар ваҳшиймиз", деб ёзган Фейсбукдаги саҳифасида Швецияда яшаётган ўзбекистонлик журналист Тўлқин Қораев.