"Ўзбекистон Ҳаво Йўллари" йўловчи ташиш бўйича энг тез ўсаётган ширкатлардан

Халқаро Ҳаво Транспорт Ассоциацияси IATA чиқарган ҳисоботга кўра, келгуси бир неча йил мобайнида халқаро миқёсда йўловчи ташиш соҳасида Ўзбекистон энг тез ўсаётган мамлакат бўлади.

Халқаро миқёсда йўловчилар ташиш соҳасидаги Ўзбекистон ҳозирда 10.3 фоиз ўсиш билан аввалги етакчи мамлакат Қозоғистонни ортда қолдирибди экан.

2013-2017 йилларни назарда тутиб, IATAнинг башорат қилишича, бу муддат ичида умуман жаҳон бўйлаб ҳаво орқали саёҳат қилувчи йўловчилар сони 31 фоизга ўсиб, тўрт миллиард кишига яқинлашиши мумкин.

2012 йили жаҳон бўйлаб 2.98 миллиард инсон парвоз қилган.

Хитойга ва Хитой ичидаги парвозларда йўловчилар сони энг кўп ўсиши ҳам башорат қилинган.

Ҳаво ширкатлари ўсиш суръати баланд бўлган мамлакатлар қаторида шунингдек, Россия (7.7%), Туркия (7.6%), Оман (7.5%), Хитой (7.1%), Въетнам ва Саудия Арабистони (6.9%) ва Озарбайжон (6.8%) ҳам бор.

Ҳозирда халқаро миқёсда йўловчи ташиш бобида етакчи бўлган АҚШ ва Олмония келгуси 4 йил мобайнида атиги 3.5 фоиз атрофида ўсишга муваффақ бўлар эканлар холос. Лекин бу уларнинг халқаро миқёсдаги етакчи ўринларидан мосуво бўлишларини англатмайди.

Мамлакат ичида йўловчиларни ташиш бўйича эса АҚШ ва Хитой жаҳондаги етакчи ўринларини сақлаб қолишлари кутилмоқда экан.

Бу мавзуда батафсилроқ