Раисликка номзодлардан газ, электр ва сув муаммосини қандай ҳал этишлари сўралди

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаолларининг маълум қилишларича, шу кунларда мамлкат бўйлаб маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва маслахатчилари сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Куни кеча бу каби сайлов Наманган шаҳрининг "Навбаҳор" маҳалласида ҳам ўтказилган.

Сайлов жараёнида иштирок этган фаол Носир Зокирнинг айтишича, раисликка номзодларга газ, электр ва сув етишмаётгани ва муаммони улар қандай ҳал этишлари мумкинлиги ҳақида саволлар берилган ва деярли ижобий жавоб олинмаган.

Демократик жараёнлар анчайин ортда қолганлиги айтиладиган Ўзбекистонда бу каби сайловларни на қадар ҳақиқий сайловлар, дея айтиш мумкин?

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди