UzWebiston: Ўзбекистонда бензин яна 20 фоизга қимматлашди

Ўзбекистон ҳукумати қарорига мувофиқ мамлакатда бензин нархи ва дизел ёнилғиси нархи қимматлашган. Янги йилнинг ҳали ўн куни ўтмасдан Ўзбекистонда ёнилғи нархи иккинчи марта ошган. Бу гал нарх бирданига 20 фоизга ортди, деб ёзилади uzmetronom веб-сайти. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, янги тарифларга кўра, бир литр Аи-80 бензинининг нархи 2005 сўмни (шу пайтга қадар 1670 сўм эди, ошиш 335 сўмни ташкил қилди), Аи-90 бензинининг нархи 2210 сўмни (аввалги нархи 1835 сўм эди, 375 сўм ошди), Аи-95 бензинининг нархи эса 2435 сўмни (аввалги нархи 2020 сўм эди, 415 сўм ошди) ташкил қилди.

Ушбу нархлар ўз ичига жорий йилнинг биринчи январидан ошган истеъмол солиғини ҳам қамраб олади. Ўшанда истеъмол солиғи 25 сўмга, яъни 240 сўмдан 265 сўмга оширилган эди.

«Gazeta.uz»нинг ёзишича, Тошкентда бензин тақчиллиги кузатилгани йўқ.

Лекин бу бензин нархининг дастлабки кунидаги ҳолатдир, дейишади маҳаллий кузатувчилар. Уларнинг фикрича ўтган йил айниқса вилоятларда бензин тақчиллиги яққол сезилган, бензин қуйиш шохобчалари олдида навбатда қатор тизилган машиналар ҳайдовчилари соатлаб вақт ўтказишган.

Охирги марта бензиннинг нархи 2011 йилнинг 1 август куни ошган эди. Қолган пайтлари эса ҳар йил бошида истеъмол солиғидан келиб чиқиб оширилар эди, дея хабар беради anons.uz.

Ёнилғи нархининг ошишига кейин ўн йил орасида Ўзбекистонда нефт қазиб олишнинг мунтазам камайиб бораётганлиги ва натижада нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми-нинг камайганлиги сабаб бўлган дея таъкидланади uzmetronom.com веб-сайтида. Устига мамлакатдаги нефт-газ тармоғида бошқарув самарадорлиги пасайиб кетган.

Мамлакатни саратон ўсмаси каби чирмаб бораётган фасод-коррупциянинг нефт маҳсулотлари қазиш ва сотишда таъсири борлиги урғуланади веб-сайт мақоласида. Веб-сайтнинг «Ўғирлайдиган ким, чўнтак қоқадиган ким» сарлавҳали мақоласида бензин нархи-нинг ошишидан оддий одамлар жабрланаётгани ҳақида мулоҳаза юритилади.

Бу мавзуда батафсилроқ