'Заправкаларда бензиннинг ўзи йўқ'

Ўзбекистонда бензин ва дизел ёнилғиси нархлари оширилган.

Ёнилғи қимматлашиши иқтисодиётдаги барча соҳаларда нархлар кўтарилишига туртки берадиган омил ҳисобланади.

Балки шуни ҳисобга олиб Ўзбекистон ҳукумати нарх оширилиши ҳақидаги қарорини матбуотда эълон қилмасликни афзал кўради.

Бу Ўзбекистонда янги 2014 йил бошланганидан кейинги 10 кун ичида иккинчи марта бензин қимматлашишидир.

Ўзбекистондаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин 1 январдан 25 сўмга қимматлашгани бундан олдин хабар қилинган эди.

Ўн кун ичида нега ёнилғи икки марта қимматлашаётгани сабабини Ўзбек расмийлари аҳолига тушунтирганлари йўқ.

10 январдан Тошкентдаги шохобчаларда бензин ва дизел ёнилғиси оширилган баҳоларда сотила бошланган.

Энди Ўзбекистонда бир литр Аи-80 бензинининг нархи 2005 сўм (шу пайтга қадар 1670 сўм эди, ошиш 335 сўмни ташкил қилди), Аи-90 бензинининг нархи 2210 сўм (аввалги нархи 1835 сўм эди, 375 сўм ошди), Аи-95 бензинининг нархи эса 2435 сўм (аввалги нархи 2020 сўм эди, 415 сўм ошди) бўлиши хабар қилинган.

Шу куни Тошкентдаги айрим ҳайдовчилар бензиннинг 1 литрини 2050 сўмдан сотиб олганларини айтганлар.

Вилоятларда эса ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин йўқлиги оддий ҳолга айланиб улгурган.

Шохобчада бензин йўқ, бироқ унга яқин жойда олибсотарлар 1 литр бензинни "баклашка" идишларда 3000-3500 сўмдан пуллаши Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида кузатилади.

Шунинг учун аксарият шахсий автомобиллар эгалари бензин ёки дизел ёнилғисига эмас, метан ёки пропан гази билан юрадиган автомобилларни афзал кўради.

Сиқилган газ бензинга нисбатан арзон.

Мамлакатда автомобилларни бензиндан газга ўтказиш кўпайган.

Автомобиллар газ баллонидаги носозликлар кўплаб автомобиллар портлашларига ва инсонларнинг ҳалок бўлишларига сабабчи бўлган.

Навоий вилоятидаги бензин ва газ таъминоти билан боғлиқ аҳвол ҳақида Аҳмаджон Нўъмонов Би-би-сига қуйидагиларни айтиб берди:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ