Умида Аҳмедова: байроқ кўтариб чиқиш намойиш дегани эмас

Фото муаллифлик ҳуқуқи neweurasia.net

Тошкентда Украинадаги оврўпопараст намойишчиларни қўллаб-қувватлаб намойиш ташкил қилгани учун ҳибсга олинган бир неча фаол қўйиб юборилганлар.

27 январ куни пикет ўтказган 8 киши турли жарима ва қамоқ жазоларига ҳукм қилинган.

Фаолларга рухсат этилмаган митинг ўтказиш айблари қўйилган.

Улардан бири таниқли фототасвирчи Умида Аҳмедова ва унинг ўғли Тимур Карповлар жаримага тортилган.

29 январ кечга яқин таниқли тасвирчи Умида Аҳмедова ва унинг ўғли Темир Карпов, Алексей Улько, Ашот Даниэлян, Илгар Гасимов ва Гулсум Османовалар ҳибсга олингани хабар қилинганди.

"Мен ва Илгар (Гасимов) энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида, онам Умида Аҳмедова эса 20 баравари миқдорида жаримага тортилдик" - деб айтди Би-би-си билан суҳбатда Тимур Карпов.

Уч киши - Ашот Даниэлян, Алексей Улько ва Украина фуқароси бўлган Артём Людный эса 15 кунлик қамоқ жазосига ҳукм этилганлар.

Умида Аҳмедованинг билдиришича, уларнинг ҳаракати ҳеч қандай сиёсий акция ёки намойиш эмас, балки украиналик дўстлар билан бирга эканини айтиш холос.

"Ҳеч қаерда инсоннинг хақ-ҳуқуқи, обрўйи пастга урилмаслиги керак. Инсон инсондек бўлиши керак. Биз ҳеч кимни намойишга чақириб, нималарнидир ўзгартиришга ҳаракат қилганимиз йўқ", дейди Умида Аҳмедова.

Би-би-си бугун Умида Аҳмедова билан боғланиб, уларнинг милиция томонидан ушланиши тафсилотини сўради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ