'Ўзбекистон меҳнат муҳожирларига ёппасига қидирув эълон қилган'

Image caption "Мемориал" фаоли Баҳром Ҳамроев айтишича, 15 тача ўзбекистонлик қўлга олингани ҳақида маълумотга эга.

Россиядан келаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бир неча йил уйларидан узоқда юрган меҳнат муҳожирларига ёппасига қидирув эълон қилган.

Уларнинг аксарияти "Ваҳҳобийлик" диний оқимига мансублик айблари билан ҳибсга олинмоқда.

Москвадаги "Мемориал" Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш марказига кўра, шу кунларда Ўзбекистон фуқаролари ноҳақ айбланган ўнлаб экстрадиция ишлари кўриб чиқилаяпти.

Айрим ҳолларда муҳожир ота-оналар Тошкент сўрови билан ҳибсга олиниб, фарзандлари Россиядаги болалар уйларига топширилаяпти.

"Мемориал" маркази фаоли Баҳром Ҳамроевнинг айтишича, охирги кунларда Россия ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 15 тача Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Энг сўнгги ҳибслар шу йилнинг 27-январи, 31 январ кунлари юз берган.

"Мемориал" фаоли айтишича, Россияда меҳнат муҳожири бўлиб юрган Қашқадарё вилоятидан бутун бошли оила аъзолари ҳибсга олинган.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари бу кишиларни диний экстремизмда айблаб қидирув эълон қилган.

"Улар ҳатто намоз ҳам ўқимайдилар", дейди Баҳром Ҳамроев.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ