"Диний адабиёт ҳақидаги қонун эркинликларни чеклайди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 20 январда "Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарор қабул қилди.

Бироқ, Ўзбекистондаги қонун-қоидаларни таҳлил қилишга ихтисослашган ташаббус.уз веб сайти ҳуқуқшунослари бу қарор конституцияга зид экани, фуқароларнинг виждон эркинликларига хилоф эканини айтишмоқда.

Уларга кўра, Ўзбекистон Конституциясида эркинликлар таъминланганига қарамай, янги қабул қилинаётган низомлар бу эркинликларни чекламоқда.

Ташаббус.уз гуруҳи икки йил аввал тузилган бўлиб, уни ташкил қилган бир гуруҳ ҳуқуқшунослар Ўзбекистонда қонун устиворлигини таъминлаш йўлида иш олиб бораётганларини айтишади.

Би-би-си улардан бири, АҚШда фаолият юритувчи юрист Миракмал Ниёзматовдан янги қонун ва Конституция ўртасидаги номутаносибликлар ҳақида сўради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди