Алишер Навоий таваллудига 573 йил тўлди

9 феврал куни Ўзбек тилининг асосчиси, буюк Алишер Навоий туғилган кунга 573 йил тўлди.

Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистонда турли тадбирлар уюштирилган.

Тошкентдаги "Туркистон" саройида Алишер Навоий хотираси ва меросига бағишланган маросимда ҳукумат расмийлари, навоийшунос олимлар, ижодкорлар, ўқитувчи ва талабалар иштирок этишган. Алишер Навоий номи билан аталган Миллий боғда мушоира бўлиб ўтган.

Шунингдек Навоий меросига бағишланган тасвирий санъат кўргазмаси ташкил қилинган.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ҳам Алишер Навоий ёдга олинган.

Хотирлаш маросимида қирғизистонлик Ўзбек адабиёти вакиллари ва ихлосмандлари Навоийнинг миллий адабиёт ривожи, маънавиятнинг юксалишига қўшган ҳиссаси ҳақида гапириб, унинг ҳайкали пойига гуллар қўйишган.

Афғонистонда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг ҳар йили турли тантаналар билан нишонланган таваллуд кунига бу йил у қадар эътибор қаратилмаган.

Мазкур ҳолат келаётган сайловларга ҳозирликлар ва об-ҳавонинг ўта совуқ келгани билан изоҳланган. Хабарларга кўра, кўп йўллар ёпилиб қолган.

Аммо, Навоийнинг 18 асари араб алифбосида нашр этилган. Ҳамкоримиз Ҳаётилло Шайбон Афғонистонда Навоий меросига эътибор ҳақида гапириб берди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди