Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари учрашуви кўп нарсани англатмайди?'

Сочидаги Қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими пайти Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон учрашганлар.

Туркия бош вазири маъмуриятидаги манбага кўра, икки мамлакат раҳбарлари хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилганлар.

Ўзбекистон ва Туркия муносабатлари унча илиқ эмас - охирги марта икки давлат раҳбари жаноб Эрдўғоннинг 2003 йилда Тошкентга расмий сафари пайти кўришган эдилар.

Хўш, нега айнан ҳозир Жаноб Эрдўғон ва жаноб Каримов учрашишган? Бу саволни биз Туркиядан сиёсий таҳлилчи Аҳад Андижонга бердик.