"Майдон"даги воқеалар Ўзбекистонда ҳам такрорланиши мумкинми?

Ўзбекистон ҳукумати Украинадаги воқеаларга ҳеч қандай муносабат билдирмаган, матбуот эса сукут сақламоқда.

Аммо бу одамлар Украинадаги воқеалардан бехабар, деганини англатмайди албатта.

Украина ва Ўзбекистондаги воқеъликни солиштирган "Узметроном" нашри Киевдаги воқеалар Ўзбекистонда қайтарилиши имконсиз, деган хулосага келган.

Нашрга кўра, бунинг асосий сабаблари Ўзбекистонда сиёсий мухолифатнинг йўқлиги ва ўзбекларнинг сабрли эканидадир.

Би-би-си ўтган ой Киевдаги Майдонни қўллаб-қувватлагани учун маъмурий жазога тортилган таниқли фотограф Умида Аҳмедованинг фикрларини сўради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди