Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ҳуррият 2014': 'Инсон зоҳирий ва ботиний норозиликларини ифодалашнинг минг хил йўллари бор'

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Ҳуррият сиз учун нимани англатади?

Инсонлар эркинликни қандай тасаввур қиладилар?

Би-би-сининг "Ҳуррият 2014" деб номланган туркум дастурларида ана шу борадаги фикрлар ўз аксини топади.

Масалан, норозиликни ифодалаш эркинлиги... Ўзбекистонда бундай эркинлик ҳақида гапириш мумкинми?

Саломат Вафо мамлакатда кечаётган ижтимоий-сиёсий муаммоларни ўз асарларида кўтаргани боис асарлари чоп этилмаётган ёзувчи.

"Бизнинг ношрларимиз, газета-журналларимиз томонидан жуда ҳам катта тўсиқ қўйилмаган мана шундай норозиликларни кўрсатиш учун. Биласиз, инсоннинг зоҳирий ва ботиний норозиликларини кўрсатишнинг минг хил йўллари бор. Аммо, бугунги ижодкорлар асарларини тезроқ чоп эттириш маъносида ўзлари-ўзларига цензор бўлиб қолишган. Нима ёзса чиқади, нима ёзса чиқмайди, буни улар яхши билишади. Асарни чоп қилиш учун унда ўша жамиятнинг ғояларига, жамиятнинг манфаатига қарши нарсалар ёзилмаслиги керак. Агар ёзилса, чоп қилинмаслиги ёки ўзгартирилиши мумкин... Бу ўзимнинг бошимдан ўтган", дейди Саломат Вафо.

"Мен яна айтмоқчиман, Ўзбекистонда бунақа асарлар йўқ, деб бўлмайди..."