Тарихчи олим Қаҳрамон Ражабовга савол беринг

Image caption Қаҳрамон Ражабов миллий истиқлол кураши тарихи бўйича етакчи мутахассис ҳисобланади

BBCUzbek.com ўқувчиларининг саволларига тарих фанлари доктори Қаҳрамон Ражабов жавоб беради.

Қаҳрамон Ражабов Туркистон халқларининг Россия мустамлакасига қарши миллий озодлик кураши тарихи бўйича етакчи мутахассис.

У 1962 йилда Бухоро вилояти Шофиркон туманининг Саврак қишлоғида туғилган.

1989 йилда Тошкент Давлат Университетининг тарих факултетини имтиёзли диплом билан тамомлаган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти аспирантураси ва докторантурасида таҳсил олган.

Ҳозирда ушбу институтда етакчи илмий ходим лавозимида фаолият олиб бормоқда.

2005 йилда "Туркистон минтақасида совет режимига қарши қуролли ҳаракат (1918-1924й.)" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

"Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар (1917-1935й.)", "Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш", "Раззоқ бобо ерлари" каби жаъми 40 та китоб, ўқув қўлланмалари ва дарсликлар, 800 га яқин илмий-оммабоп мақолалар муаллифидир.

Тарихчи олим шўро даврида босмачилик ҳаракати деб аталган Туркистондаги миллий истиқлол курашининг кўзга кўринган намояндалари - Шермуҳаммадбек ва Мадаминбек қўрбошиларнинг ҳаёти ва фаолиятини яқиндан ўрганиш асносида "Шермуҳаммадбек" ва "Мадаминбек" номли китобларни ёзган.

Би-би-си меҳмонига саволларингизни саҳифамиз пастидаги махсус форма орқали йўлланг.

Суҳбатни шанба ва якшанба кунлари Дараклар дастурида тинглай оласиз, унинг тўлиқ матни билан ушбу саҳифада танишишингиз мумкин.

Электрон почтамиз манзили: uzbek@bbc.co.uk

Бу мавзуда батафсилроқ