Тожик поездидаги диний ваъз ҳам Ўзбекистон хавфсизлигига таҳдидми?

Image caption Тожик фуқаросининг мобил телефонидаги диний ваъз Ўзбекистон қонунларини бузиш, деб айтилган.

Собиқ Шўро мамлакатларида диний эркинлик таъминланишини кузатиб борадиган Forum 18 халқаро ташкилоти хабар тарқатишича, Ўзбек чегарачилари Тожикистонга бораётган поезддаги йўловчиларни ушлаганлар, мобил телефондаги диний ваъз Ўзбекистон қонунларини бузиш экани айтилган.

Forum 18 ташкилоти хабар қилишича, ҳодиса шу йилнинг 1 феврал куни содир бўлган.

Ўзбек чегарачиларининг ўзбошимчалиги ҳақида Тожикистон фуқароси Тожиддин Латипов Forum 18 ташкилотига ҳикоя қилиб берган.

Россиядан Тожикистонга поездда қайтаётган Тожиддин Латиповни Ўзбек чегарачилари поезд Туркман-Ўзбек чегарасидаги "Болдир" станциясида тўхтаган пайтида ушлаганлар.

Унинг мобил телефонидаги диний ваъз Ўзбекистон қонунларини бузиш эканини айтган чегара хизмати лейтенанти бу ваъзларни эшитиб кўриши лозимлигини айтган ва Тожиддин Латиповни поезддан тушириб қолдирган.

Тожиддин Латиповнинг "диний ваъз мутлақо безарар экани, унда мусулмон яхши инсон бўлиши лозимлиги ва бошқаларга ёрдам бериши кераклиги" айтилгани ҳақидаги гапларига Ўзбек чегарачилари қулоқ тутмаганлар.

Неча йилдан буён намоз ўқиши, рўза тутиши ҳақида савол-жавобга тутилган.

"Қайси террорчиларни биласан", деб сўраган Болдир станциясидаги терговчи вазифасини ҳам ўз бўйнига олишга қарор қилган Ўзбек чегарачилари.

Тожиддин Латипов айтишича, чегарачилар Болдир постида уни 3 кун ушлаб туришган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Болдирдаги Ўзбек чегарачилари ҳар доим Тожикистон фуқароларини мана шундай ушлаб қолишлари ҳақида айтишади.

Уч кун давомида у шу постнинг ўзида ерда ухлашга мажбур бўлган.

Ҳар куни ейдиган овқати учун Ўзбек чегарачиларига пул тўлаган.

Ниҳоят 4 феврал куни Тожик фуқаросига тегишли тўртта хотира картаси мусодара қилинган, Тожиддин Латипов ўзининг автомобили учун Россияда сотиб олган карбюраторни ҳам тортиб олганлар.

Уч кун давомида Тожиддин Латипов Болдирдаги Ўзбек чегарачилари ҳар доим Тожикистон фуқароларини мана шундай ушлаб қолишлари ҳақида эшитган.

Туркман-Ўзбек чегарасида 1 ой давомида ушлаб турилган тожикистонлик она ва болани кўрган Тожиддин Латипов.

Онасининг айтишича, лаптопида диний ваъз топилгани учун компютерни тортиб олганлар.

Ушбу ҳибслар борасида Ўзбек чегарачилари бирор бир ҳужжат тақдим қилмаганлар.

Forum 18 ташкилоти Ўзбек чегарачиларининг бирор бир айбловсиз Тожикистон фуқароларини ушлаб туришига эътибор қаратган.

Бу мавзуда батафсилроқ