'Ўзбек мулозимида шикоятга қулоқ тутиш маданияти йўқ'

Ўзбекистон матбуоти хабарларига кўра, мамлакат Алоқа, Ахборотлаштириш ва Телекоммуникациялар бўйича қўмитасидаги йиғилишда фуқароларнинг Интернет орқали давлат органларига мурожаатларига жавоблар самарали йўлда рўй бермаётганлиги танқид остига олинган.

Ўзбекистонда охирги вақтларда "электрон ҳукумат" лойиҳаси амалга оширила бошлаган бўлиб, фуқароларга турли хизматлар кўрсатиш ва аризаларини қабул қилиш Интернет хизмати орқали амалга оширилишини йўлга қўйишга ҳаракат қилинмоқда.

Лекин биз билан суҳбатлашган айрим фуқаролар электрон шакл у ёқда турсин, анъанавий тарзда мурожаат қилган фуқаролар арзларига қулоқ тутиш маданияти ўзбекистонлик музлозимларда ҳали шаклланмаганлигини айтишди.

Улардан бири ҳуқуқ фаоли Жаҳонгир Шосалимовдир. Унга кўра, нафақасининг паст қилиб белгиланганлиги борасида берган аризасини баъзи мулозимлар умуман муҳокама қилишдан бош тортганлар, бошқалари эса шикоятган қулоқ тутиш ўрнига дўқ-пўписа қилганлар.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди