Каримов президент экан, янги қонунлар қабул қилишдан жамиятга бирон наф борми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty
Image caption Нурсултон Назарбоев ва Ислом Каримов 23 йилдан буён президентлик лавозимида.

Ўзбекистон парламентидаги етакчи сиёсий партия бўлган либерал демократлар партияси конституцияга киритилган сўнгги ўзгартиришларни ҳимоя қилган.

Ўзлидеп матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, ўзгартиришлар демократик жараёнларни сифат жиҳатдан юқори босқичга кўтаради.

Ўтган ҳафта парламентнинг қуйи палатаси Президентнинг айрим ваколатларини бош вазирга беришни назарда тутувчи қонунни қабул қилган эди.

Бу 2011 йилдан буён конституциянинг давлат бошқарувига оид бандларига киритилаётган учинчи ўзгариш.

Аммо 76 ёшли Президент Ислом Каримов амалда ҳануз чексиз ваколатлар билан давлатни бошқаришда давом этмоқда.

Шундай экан, янги қонунлар қабул қилишдан давлат ва жамиятга бирон наф борми? Тошкентлик мустақил ҳуқуқшунос Руҳиддин Комилов шу ҳақда гапиради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ