Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Собиқ мулозим: ҳукумат истаса, қора бозорни йўқ қилади

Image caption Ўзбекистонда валюта айирбошлаш шаҳобчалари деярли йўқ

Ўзбек сўми қадри рекорд даражада тушиб кетган.

Ҳукуматга яқин Узметроном нашрининг ёзишича, бир АҚШ доллари 3 минг сўмгача чиққан.

Ўзбекистон собиқ шўро давлатлари орасида хорижий валютанинг қора бозори сақланиб қолаётган ягона давлат.

АҚШ долларининг Марказий Банк белгилаган расмий курси билан қора бозордаги нархи орасидаги фарқ йилдан-йилга ошиб бораётганига қарамай, ҳукумат молия тизимини либераллаштириш чақириқларини рад этиб келади.

Ўзбекистон сўнгги пайтларда ўз қонунларига зид равишда учоқ чипталари ва машиналарни ўзбек сўмида сотмайдиган қилиб қўйган.

Узметрономнинг ёзишича, Ўзбекистондаги ноқонуний иқтисод давлатнинг қонуний иқтисодидан қарийб 10 баробар катта.

1996-2002 йилларда Ўзбекистон Молия вазирлигида масъул лавозимларда ишлаган, ҳозирда АҚШда яшаётган Шермуҳаммад Абдуллозоданинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, ҳукумат жиддий ислоҳотларга қўл урмас экан, сўм қадрсизланишда давом этади.