Муҳожирнинг уч асосий ўйлови нима?

Би-би-си Ўзбек хизмати сўров бошлаган.

Унда қўйилган савол - ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ўйлантираётган 3 та долзарб муаммо нима?

Фикрларни Facebook ва "Одноклассники" ижтимоий тармоқларида ёки uzbek@bbc.co.uk электрон почтасига мактуб йўллаб қолдириш мумкин.

Би-би-сининг "Одноклассники"даги саҳифасида Баҳодир Каримов шундай ёзган:

1. Иш маcалаcини ҳужжатлаштириш. 2. Турар жой маcалаcи. 3. Иш топиш (хавфcиз иш, яъни одам cавдоcига тушиб қолмаcлиқ, фирибгар ўртакашлар қўлига тушиб қолмаcлиk).

НН исмли ўқувчи: САМАРҚАНДДАН БИР АЁЛ БОР. ФАҚАТ ИШ ТОПИБ ОДАМЛАРДАН ЯРИМ ПУЛИНИ ОЛИБ АЛДАБ ЮРИБДИ.

Шариф Эшонқулов: Менимча ички муаммолар кўп сонли меҳнат муҳожирларини келтириб чиқаряпти. Шундай экан, саволни: Ўзбек халқини ўйлантираётган 3 та муаммо нима? -деб қўйиш керакмиди?

Адиз Темиров: Ўзбекистондаги меҳнат муҳожирларини ўйлантирадиган муаммо депорт бўлмаслик. Яхши пуллар ишлаб, орзу-ниятига етиш. Қолгани ҳаммаси бир пул - ким президент бўлади, ким ҳоким бўлади, ўзгариш ҳеч қанақа йўқ.

Facebookда Мениса Сеидагзем исми билан рўйхатдан ўтган фойдаланувчи шундай ёзган: Энг асосийси, тинчлик. Юртимизга кўз тегмасин! Худога минг бора шукур, тинч яшаяпмиз. Қолган масалалар муаммо эмас, ҳаммаси секин-аста ҳал бўлади.

Анвар Қосимхўжаев: Асосий савол: - Қачон Ўзбекистонда демократия асослари ҳукмронлик қилади? Қачон Ўзбекистонда тенг ҳуқуқлилик ҳукмронлик қилади? Қачон ўзини вазифасини оқламаган инсонлар ўз хоҳиши билан сиёсий доирадан чиқиб кетади?

Аловуддин Қурбоний: Мани Ўзбекистонда Каримовдан кейин ким президент бўлиши эмас, мана бу муаммолар кўпроқ ўйлантиради: 1. Ҳозир Россияда ишлаб яшаётган муҳожирларга Россия паспортини бериш осонлаштирилди(Олишмагани яхши). 2.Россиянинг Украина ва Қрим воқеаларидан кейинги Марказий Осиёга муносабати. 3. Ўзбекистондаги маданият, урф-одат, тили, дини, миллий қадриятлари йўқолиб бораётгани жудаям ўйлантиради. Буларни катта муаммо деб биламан.

Жаҳонгир Эргашев: 1. Korrupsiyani bizda yengishni iloji bormi? 2 Ta'lim tizimida islohotlar, tub islohot amalga oshiriladimi? 3 O'zbekiston 5 yildan keyin qay ahvolda bo'ladi?

Сиз нима деб ўйлайсиз, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ўйлантираётган 3 та долзарб муаммо нима?