Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон лотин алифбосига қачон ўтади?

Image caption Ҳукумат қарорига кўра, 2010 йил 1 сентябридан лотин ёзувига тўлиқ ўтилиши керак эди

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқ сайтларида лотин алифбосига ўтиш борасида баҳсу мунозаралар кучайган.

Бундан 20 йил аввал Ўзбекистон лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосини қабул қилган эди.

Янги алифбони жорий этиш жараёни икки марта кечиктирилган ва энг сўнг 2010 йил 1 сентябридан лотин ёзувига тўлиқ ўтилиши айтилган.

Бу ҳақдаги ҳукумат қарорида "2010 йилнинг 1 сентябридан эътиборан 1940 йил 8 майда қабул қилинган «Ўзбек ёзувини лотинлаштирилган алифбедан рус графикаси асосидаги янги ўзбек алифбесига кўчириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон ССР Олий Советининг Ведомостлари, 1940 йил, № 4) Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин" дея ёзиб қўйилган.

Аммо орадан тўрт йил ўтган бўлса-да, ҳануз икки алифбода ёзиш давом этмоқда.

Кузатувчилар лотин алифбосида ёзадиган ва ўқийдиган бутун-бошли авлод етишиб чиққани, алифбодаги чалкашлик саводхонлик даражасига салбий таъсир кўрсатаётганини айтишади.

Совет Иттифоқи парчаланиши ортидан алифбони ислоҳ қилишга киришган Озарбайжон ва Туркманистон каби давлатларда бу жараён жуда қисқа муддатда ниҳоясига етказилган.

Хўш, Ўзбекистонда нега лотин алифбосига ўтиш узоққа чўзилмоқда?.

Би-би-си Тошкентдан ziyouz.com веб саҳифаси бош муҳаррири Давронбек Тожиалиев, журналист ва ёзувчи Шукур Жаббор ҳамда АҚШдан собиқ дипломат ва сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевларни суҳбатга тортган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Агар матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.