'Тошкент яқин йилларда бундай ёғингарчиликни кўрмаган'

Кучли ёғингарчилик оқибатида Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш тўхтаган, кўп жойларни сув босган.

Ер ости йўллари ва метро бекатларига сув кирган.

Тошкентликларнинг айтишларича, "Чорсу" метросини сув босгани туфайли "Ўзбекистон" йўналишида метро қатновини бир неча соатга тўхтатишга тўғри келган.

Улар охирги йилларда Тошкентда бундай кучли ёғингарчиликни кўрмаганларини айтадилар.

Интернет ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон пойтахтидаги сел оқибатлари акс этган фото ва видеотасвирлар пайдо бўлган.

"Чорсу" метроси ёнидаги ер ости йўлини буткул сув босганини кўриш мумкин.

Сел сатҳи айрим жойларда бир метргача кўтарилган.

Бунча кўп сувни Тошкент кўчаларидаги ёмғир сувига мўлжалланган ариқчалар ҳам уддалай олмаган.

Сув босган Тошкент кўчаларида олинган фотосуратларни томоша қилинг

Расмийларга кўра, ёғингарчилик ва сел оқибатида талофотлар бўлмаган.

Бир кун олдин Тошкентда кучли шамол кузатилган.

Шамол дарахтларни синдириб, айрим уйларнинг томларини учириб кетган.

Синган дарахтлар автомобилларнинг устига тушиб шикаст етказган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Агар матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.

Бу мавзуда батафсилроқ