Uzwebiston: Футболчи-фермер кимга ёқмади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Kun.uz

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси Азиз Ҳайдаровнинг чорва фермаси ташкил қилгани Ўзбек тилидаги Интернет ижтимоий тармоқларининг энг кўп муҳокама этилаётган мавзусига айланди.

Авваламбор бу хабарга қўйилган сарлавҳа айримларнинг эътирозига сабаб бўлган.

Ўзбекистонда нисбатан янги интернет-сайтлар ҳисобланадиган Daryo.uz ва Kun.uz хабарининг сарлавҳаси бир хил: "Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Тошкентда молхона қурди".

Бу хабарлар футболчи Азиз Ҳайдаровнинг агенти ҳисобланадиган журналист Санъат Шариповнинг Twitterидаги твитига асосланган.

"Ҳайдаров Тошкентда, таътилда. Кўпчилик билмас, аммо унинг ўз фермаси бор. Ҳозир кўплаб чорва молларини етиштиради", - деб ёзган Twitterда агент Санъат Шарипов.

У, шунингдек, футболчининг сигирлар олдида ярим яланғоч ҳолда тушган фотосуратини ҳам эълон қилган.

"Қанақа молхона? Чорвачилик фермаси-ку. Бунақа оммавий ахборот воситасининг боридан йўғи яхши", дея норози бўлган Twitter фойдаланувчиси Khafizov Jasur.

"Ферма десанглар чиройлироқ бўлармиди?", дея таклиф билдирипти Дилмурод Мирзаев.

"Азиз Ҳайдаров, сигир ва Санъат Шарипов" деган фотосуратга тагсўзни таклиф қилипти бошқа бир Твиттер фойдаланувчиси Temsa.

"Азиз Ҳайдаров, сигир (ўртада), Санъат Шарипов демапсизларда :)", деб ёзипти Қаҳрамон Асланов.

1985 йилда туғилган Азиз Ҳайдаров 2007 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида ўйнайди.

Веб-сайтлар унинг Ўзбекистон жамоаси таркибида 55 марта ўйинга тушгани ҳақида хабар қилганлар.

У Бирлашган Араб Амирликларининг "Аш-Шабаб" клуби ярим ҳимоячиси.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Агар матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.

Бу мавзуда батафсилроқ

Алоқадор интернет саҳифалари

BBC ташқи интернет саҳифалар учун масъул эмас