BBCUzbek.com нинг ижтимоий медиадаги янги лойиҳасига марҳамат!

Шу ҳафта эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон дунёдаги 30-энг бахтиёр давлатдир.

Gallup World олиб борган сўровда дунёнинг 138 давлатидан 1000 нафардан одам иштирок этган.

15 ёш ва ундан юқоридаги респондентлардан бир кун аввал хурсанд бўлишгани, ҳурматлари жойига қўйилгани, ҳордиқ чиқарганлари ва бошқа ижобий ҳиссиётлар ҳақида сўралган.

Кейинроқ жавоблар Ижобий Ҳиссиётлар Индексига жойлаштирилган.

Ўзбекистон ушбу индексда бу йил АҚШдан бор-йўғи беш ўрин пастда.

Дунёнинг энг бахтли одамлари Gallup версиясига кўра, Лотин Америкасида яшашади.

Жадвалдаги биринчи ўринни кетма-кет учинчи йил Парагвай эгаллаган.

Бахт пулда эмас...

Gallup сўрови одамлар ўзларини бахтиёр ҳис қилишлари учун пулнинг аҳамияти борлиги, аммо бахтни пулга сотиб олиб бўлмаслигини кўрсатган.

Жумладан, бундан аввал Қўшма Штатларда ўтказилган сўров юқори даромад бахтиёрлик ҳиссига сезиларли таъсир кўрсатишини тасдиқлаган, аммо фақат 75 минг долларга қадар.

Ундан юқориси бахтиёрлик даражасига унчалик таъсир кўрсатмас экан.

Ўзбекистон собиқ совет давлатлари орасида биринчи 30 таликка кирган ягона давлатдир.

Минтақадан Қозоғистон 98, Россия эса 104-ўринда.

Ўзбекистон бахтиёрликда нефтга бой Қувайт ва Саудия Арабистони, шунингдек, Олмония ва Британия сингари Оврўпонинг етакчи давлатларини ҳам ортда қолдирган.

Лондондаги SOAS (Осиё, Африка ва Яқин Шарқ тадқиқотлари) университетидан Алишер Илҳомовнинг айтишича, бу каби миқдорий сўровларни мутлақ ҳақиқат, деб қабул қилмаслик керак.

"Миллий ўзига хосликлар ва маҳаллий ижтимоий шароитлар бу каби стандарт саволларнинг жавобларига катта таъсир кўрсатади", - дейди ўзбекистонлик социолог.

Gallup нинг бахтиёрлик рўйхатида фуқаролар уруши юз бераётган Сурия иккинчи йил кетма-кет охирги ўринни эгаллаган.

Умумият-ла, тадқиқот натижалари дунёдаги зиддият ва инқирозларга қарамай, одамлар 10 йил аввалгидан кўра ўзларини бахтлироқ ҳис қилаётганликларини кўрсатган.

Бахтиёрлик индекси ҳақидаги фикрингиз қандай?. Сизнинг-ча, бахт нима?. Қачон ўзингизни бахтиёр ҳис қиласиз?. Айни мавзудаги баҳсимизда иштирок этмоқчи бўлсангиз, 11 июн куни Тошкент вақти билан соат 14 дан бошлаб Facebook даги BBC Uzbek саҳифасини кузатиб боринг.

BBCUzbek.com нинг ижтимоий медиадаги янги лойиҳасига марҳамат!

https://www.facebook.com/bbcuzbek

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

BBCUZBEK FACEBOOK:

Image caption "Бахт"сўзини халқдан кейин айтишни истаган шоирлар - Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон, Муҳаммад Солиҳ ва Усмон Азим

Rahimjon Rahmat: Биламизки, коммунистлар бахт сўзига ижтимоий маъно юклаган эдилар. Яъни улар совет халқининг турмуш шароити даражасини бахт сўзи билан белгилашган.

Anvar Nazirov: men uchun atrofimda qiziq, ijodkor(keng manoda) insonlar bolsa, shunisi ham katta baxt!

Azam Rahim Abdurazakov: Бахтиёрман деган биргина сўзни айтиш учун керак қанча куч, чидам. Гарчи бахт сўзларнинг энг ёқимлиги Гаррчи турса ҳамки тилнинг учида... (Шавкат Раҳмон) Бахтиёрлик тушунчасининг қадри ва ўлчов меъёрлари ҳар кимда хар хил. Бахтиёрлик - бахтиёрликнинг асил қадри ва унинг ўлчов меъёрларини англаб етишда.

Rahimjon Rahmat:Бахт сўзи билан бошланадиган тушунчани мени ўта шахсий мазмунга эга деб ҳисоблайман. Масалан, турмуш қураётган ёшларга қайта-қайта бахт тилайдилар. Уйида ўтириб қолган қари қиз, турмушидан айрилган жувонларга нисбатан "шу қизнинг бахти очилмади, шу аёл бахтли бўлмади" дейишади. Бахт, бизнинг ўзбекларда, асосан оилага кўра айтилади. Яна. Нохуш холатга тушиб, шикаст ва зарар кўрмай қолган одамга ҳам "бахтинг бор экан" дейишади. Омад сўзи эса бошқа маънони англатади.

Anvar Nazirov: Illyuziani baxt deb bilish hozir paydo bolmagyan albatta, bu usha sovetlar zamonidan qolgyan narsa.Iraccionalikni kurinishi.

Маҳмуд Йўлдошев: Мана бу Давронбек ҳолатини оладиган бўлсак юқорида менинг айтган фикрим ростдай бўлади. Ахир Давронбекнинг ўзини бахтли сезиши бахтдек бу кишига. Аммо шу ҳолатни бирор петяда унинг хиристиан бўлишининг ўзи бахтлилиги кўриш мумкин. Аммо бу ҳолатда бошқа мусулмонлар ва бошқа хиристианлар нимага ўзини бахтли сезмаслиги бу инсонлар учун тушунмайдиган жумбоқ бўлиб қолаверади. Бу яхши томони бўлса, бунинг ёмон томони бу шахслар ҳаммани ўз динларига ўтказиб бахтлт қилишни хоҳлашларида бўлиб қолади. Ахир бу ҳолатда биз юқоридаги петяни нима қиламиз, у ўзини хиристиан бўлгани учун бахтли санайдику

Anvar Nazirov: Russparastlik va sovetnostalgiyasi bu asli usha baxtni ornini illyuzia eganlaganini isboti, afsus...

Anvar Nazirov: Millat baxtsizligi, tarihiy baxtsizlik, illyziyani baxt deb bilish, bu hali ishlanmagyan temalar uzbeklar uchun.

Bahadir Fayzi: Erkin bo'lmagan, avtoritar jamiyatlarda , ijtimoyi fikir davlatning bir taraflama propagandasi bilan shakillanadi, yoki jamiyatmi ichki dunyosida gizli qolgan tuyg'larini bilish juda qiyin bo'ladi. Uzluksuz ravishda bir hil axborat oqimi ta'siri ostida bo'lish ijtimoyi ong , fikirda umumiyatla bir hillika olib keladi. Albatta iste'snolar, umumiy qoidani buzmaydi. Shuning uchun ozbek jamiyatidagi ijtimoyi tushuncha , mavjud hukumatning rasmiy qarashiga yaqinroq ko'rinadi.

Olima Nabieva Ёзувчи Ҳерман Ҳесседан иқтибос (немисчадан эркин таржима) : "Бу сўз (яъни бахт) қисқа сўз бўлишига қарамай, ўзида энг оғир ва мукаммал юкни ташиши ҳайратлидир,тиллани эслатади, ўта муҳим ва шу билан бирга ялтироқ...Бу сўз йиғи ва кулгу, мўъжиза маънога тўла бир сўздир"...

Bahadir Fayzi albatta individual baxt vaziyatga qarab isnondan insonga farqlilik ko'rsatar ekan, ijtimoiiy baxt tushunchasini jamiyatdafi siyosiy-iqtisodiy tuzum shakillantiradi ko'proq. bu davlatning tarixiga, jamiyatdagi ustun , qiymati yuksak bo'lgan qadriyatlarga insonlarnig qanchalik ega bo'lishi, bu qadriyatlardan foydalana olish imkonlari bilan bog'liqdir. Masalan, hurriyat, inson erki , liberalizm, demoktariya kabi qadriyatlarni hamma narsadan ustun qo'yuvchi jamiyatlarni hamamiz bilamiz. aksincha bu kabi qadriyatlarni boshqa qadriyatlar bilan almashtiruvchi sharq madaniyatini ham guvohi bo'layapmiz . siyosiy ijtomoyi madaniyatlar ziddiyatini sharq -g'arb(geografik ma'noda emas albatta) misolida ko'rishimiz mumkin.

Bahadir Fayzi Gullup so'rovi natijasi amerika va ozbekiston kabi davlatlarni birbiriga yaqin pog'onalarda ko'rsatishi, aslida jamiyatlarning , insonlarning ruh holatini o'ziga hos ijtimoyi shartlarga qanchalik bog'li ekanligini ko'rsatadi. Milliy , diniy, ahloqiy dunyo qarashlari ham bu tushunchani farqlilashtiradi. masalan "boriga qanoat"qilish bizning jamiyatlarda o'zini baxtli his qlishni vositalaridan biridir.

Shohruh Toshkandiy: Baxt deganda odamda faqat bitt anarsa yaxshi bulishi yoki bulmasligi bulan tushuntirish quyin. Odam shunday yaratilganki undagi nafs yoki hozir ega bulgan moddiy va manaviy narsalaridan yanada kuproq narsaga ega bulishni xoxlaydi va kimki shunday balandroq pog'onada bulsa shu odamni baxtli deb hisoblaydi. Yani bu erda yozish mumkin istagancha man baxtliman baxtsizman deb, lekin insonni ichidagi baxtli baxtsizlik barometri baribir sal bohqacharoq natija kursatadi manimcha

Rahimjon Rahmat: Бизлар Америка каби қудратли ва бой давлат эмасмиз. Кўрпангга қараб оёқ узат дейишади. Бизнинг бахт/агар ижтимоий маъно юкласак/ ҳақидаги тушунчаларимиз ўзимизга хос ва ўзимизга мос бўлиши табийдир. Охирги йилларда кўплаб мамлакатларда содир бўлган миллий,диний ва геополитик мазмундаги урушларни кўриб, кузатиб турган ўзбек мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик катта бойлик эканлигини ўз ақли, қалби билан англаб етди ва ҳис қилди. Яна халқ кўриб турибдики, урушлар йўқ жойдан пайдо бўляпти ва болою офат келтиряпти. Ҳозирга келиб уруш ҳар қандай давлатнинг остонасига яқин турган шарпага айланиб қолди.

Озода Батырова: Яшасин Узбекистон. Газ йук кишдаям , ездаям. Халкимиз азаб чекиб яшасин совукларда сарсон булиб музлаб. В Самарканде вот уже три года как нет газа ни летом, ни зимой. У кого такая же проблема . Люди все мучаются . В домах уже более 10 лет нет горячей воды. Света нет. Бедный наш древний город Самарканд.

Умида Ахмедова: Озода! Понимаю Вас прекрасно... Но мне кажется внутренне состояние и внешние причины разные вещи. Если человек счастлив он принимает многие вещи спокойнее, а если человек внутренне не спокоен и раздражителен такие вещи как Вы пишите естественно еще более усугубляет его состояние

Aziz Kamolov: Baxtni hamma har-xil tushunadi.Kimdurga mol-dunyo,amal va hk moddiyat,mavqe,ijtimoiy kelib chiqish yuqoriligi baxt sanalsa,boshqalarga esa umumiy baxtlilik,qardoshini,millatdoshini baxtli korish,baxtdir.

Bahadir Fayzi: Individual ma'noda hasta inson uchun sog'liq, g'urbatdagilar uchun vatanga qovushush, faqir uchun boylik baxt bo'lib ko'rinadi. Bunday ornaklarni ko'paytirish mumkin. Lekin arzular, umidlar, so'ngsiz istaklar toliq ma'noda baxtli bo'lishni belgilamaydi. Mavjudga positiv qarash, sohib bo'lganlarimiz bilan ham baxtli bo'lish mumkin. Hayotga qanday qanday va qaerdan qarash bilan bog'liqroq shahsiy baht.

Anvar Nazirov: Millatimiz asli baxtsiz- mana 85 yil boldi - jadidlarni 1929 yili oldirilishi boshlangyan.Uzbek elitasigya zarba boldi, elitani sifati qanaqa bolsa, millat ham shunaqa boladi.Afsus ushandan beri baxtsizlik boshlandi, tarihiy baxtsizlik. Tarixiy baxtsizlik eng dahshatlik baxtsizlik!

Musannif Adham: Baxt haqida har kimning o'z fikri bor. Kimdir bildirgan fikr boshqasiga yoqmasligi mumkin. Men uchun baxt - musulmon bo'lish. Dunyoda inson har qanday holatda yashashi mumkin: boy-kambag'al, sog'-kasal. Lekin hamma ham o'ladi. Boradigan joyi bitta. O'sha boriladigan joyda - Oxiratda savol-javobdan muvaffaqiyatli o'tish uchun avvalo musulmon bo'lish kerak. Albatta bunga dinni inkor qiladiganlar, yoki boshqa dindagilar e'tiroz bildirishi mumkin. Lekin yuqorida yozganimdek, baxt men uchun shu!

Darvoqe, Gallup O'zbekiston haqidagi so'rovni qanday o'tkazgani men uchun ham qiziq. Nimadadir adashib ketishganga o'xshaydi...

Anvar Nazirov: Kollektiv baxtyorlik yagona miliylik bolsa boladi, syosiy jarayonlar bolsa.Alohida aytaman- bu uzbek degyani emas, uzbek yagona millat, bu syosiy nuqtai nazarida.Syosiy tushuncha halqimiz uchun begona, shahsiy hayot bosgyan hammani.Lekin sovetni eslasak, kolletiv baxtlik sovet davrida hali sohta tushunchagya aylangyan edi.

Умида Ахмедова: Анвар! хали айтиб утганимдек, иктисодий ва сиесий томондан бир текисда кетаетган даврда коллектив бахтиерлик булган, Сталин давридагиндек мас, хотиржамлик туйгуси. Бу деган, хамма еппасига бахтли булиб кетди дегани мас. Лекин ностабил жамиятда коллектив бахтиерлик булиши мумкин эмас

BBC Uzbek: Маҳмуд ака, бутун бошли давлатлар ёки халқларнинг бахти қандай ўлчанади сизнингча?. Коллектив бахтлилик. Шу хусусдаги фикрларингизни билсак...

BBC Uzbek:Кўпинча жамиятдаги бир одам ёки табақанинг бахти бошқасининг бахтсизлигига сабабчи бўлган ҳолларни ҳам кўрамиз

Маҳмуд Йўлдошев:Бутун бошли давлат бахти ҳақида гап юритиш қийин. Аммо ҳар бир давлатда бахтлиман деган кишилар кўплиги ва камлигини инобатга олган ҳолда бундай фикр юритса бўлади. Аммо бутун давлат бахти ҳақида мулоҳаза юритиш бу масалани ижтимоийлаштириш холос. Масалан Америкаликлар ўзини бахтли санашса уларнинг бахт тушунчаси ва ўзбекларнинг бахт тушунчаси бу икки ўта бошқа бошқа тушунчалар эканлигини айтиб ўтирмасак ҳам бўлади

Маҳмуд Йўлдошев: Коллектив бахтлилик тушунчаси бу ижтимоийлашган фикр. коллектив бахт бўлмайди ва бўлган эмас. Совет давлати бахтли давлат эди деб юрганлар кўп. Аммо советлар тузумидан азоб чекканларни ундай ҳолда қандай изоҳлаймиз. Бахт бу шахсий тушунча. Шахснинг ўзини ўзи комфорт ҳолатда сезиши, холос

Махсуд Абдужаббаров: Вот интересно где есть такое. Когда мы проводим свои мероприятия виде свадьбы или больших праздников Мы берем советы у старейшин зовем их в гости и все соседи собираются И каждый вносит свой вклад И кто сможет тут проверить Индекс Счастья

Маҳмуд Йўлдошев: Бу халқ, этнос, миллат, уруғ, қабила ва бошқа шунга ўхшаш бирикмаларнинг урф одатларига киради ва бундай урф одатлар жуда кўп халқларда бор. Бу масала билан этнопсихология ва этнография шуғулланади. Бу янгилик ҳам эскилик ҳам эмас

Image caption "Ҳар ким бахтни ўз кўзи билан кўради"...

Davronbek Tojialiyev: Ёзувчи Тоҳир Малик бахт ҳақида шундай дейди: "Бахт ҳақида кўп сўрайдилар. Ҳар ким бахтни ўз кўзи билан кўради. Ўз қаричи билан ўлчайди. Менинг бахтим бошқа одам учун шунчаки арзимас бир нарса бўлиб туюлар. Қоғоз-қалам билан ўтган тунларим мен учун бахтли лаҳзалар, менга куюнгувчи дўстларим эса, «тирикчилик важҳидан ухламайди, бечора», дейишади. Мен эсам, бошқаларга ачинаман. Менга бир нарса аниқ: бахт бевафо нарса — келаверади, кетаверади… «Бахт қуши» деган таъбирнинг мавжудлиги бежиз эмас. Қуш ҳеч маҳал бир ерда узоқ қўниб ўтирмайди. Бахт ҳам шу — кишига ҳамиша йўлдош бўлавермайди. Бахтиёрлик кўп ҳолларда кишини худбинликка, манманликка етаклаши мумкин. Ана шунда жар ёқасига келтирадию ўзи ғойиб бўлади. Киши «бахтим, қайдасан?» деб чапак чалиб қолаверади. Ҳаётдан маълумким, жарга қулаганлар ҳам учрайди. Эси бутун одамлар эса ўзини асраб қола олади. «Бахтингни қўлдан берма», деган гапни мен «манманликка берилма, худбин бўлма», деган маънода тушунаман. Бахт зарралардан ташкил топади. Масалан: эрталаб дастурхонимда нон туриши — бахт. Уни емай, исроф қилишлик эса худбинлик. Ҳар тонг аҳли оиламни, қўни-қўшнимни, қариндошу дўстларни соғ-омон кўрмоқлик — бахт. Улардан бирининг кўнглини оғритиш эса — худбинлик… Заргар тилла зарраларини тўплаб, бир ажиб узук ясасаю уни бир онда йўқотиб қўйса… Одам бахтини ана шундай машаққат билан топади, осонлик билан йўқотади. Бунга фақат ўзигина айбдор."

Ulugbek Ashur: Ўзбекистонниям Шимолий Кореядан фарқи қолмапти шекилли... Ким билан гаплашманг, атрофга олазарак қараб гаплашади. "Хавфлироқ" мавзуни бошладингизми, "Иии, вақт бўпқоптию, ишим борийди" дейилади, и все.. Бунақа шароитда, хар қандай ижтимоий сўров хам масхарабозликка айланади.

Муслим Бухарский: Ulug'bek aka O'zbekiston ahliga qo'rquv hissi kuchliroq ekanligi haqiqat. Baxtlilik indeksini olib tahlil qilishimiz zarur...

Умида Ахмедова: Улугбек! Одамларни қўрқоқлиги бахтга қандай таъсир қилади? Манимча, катта таьсири бор. Ўлмас Умарбековни "Севгим-севгилим" (агар адашмасам) асарида бир детал бор .Кизни дадасини қамаб қўйишади(соддалаштирганим учун узр) Нажот билан севган йигитига айтганда йигит "Айби булмаса қамашармиди" деган гапни айтади. Қаранг, қиз бир зумда ҳам севгилисидан ҳам отасидан ажралади. Албатта жамиятдаги аҳвол одамларни бахтига таъсири бор деб уйлайман

A'zam Obidov:Тириклигинг, ўзингдан, қилган амалларингдан рози-рози ўтаётганинг бахт...

Image caption "Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли..."

Муслим Бухарский: Tinchlik barqaror bo'lgan mamlakatdagina, fuqarolar erkin harakatlanishi mumkin... Uning ozodligi esa mamlakatning siyosiy elitasiga bog'liq... Chet elda yurgan "dangasalarimiz" ning iqtisodiy jihatdan erkinligi va ozodligi sababli, aksar aholimiz BAXTli. Bizlar Gallup markazi ijtimoiy savollarni ham tadqiqot qilishimiz zarur.

Anvar Nazirov: Yosh uzbek Cholpon kim desa bilmayman, Kecha va Kunduzni uqigyanmisan desa yoq deb javoblar berishi- bu millatimizni baxtsizik kelajagini isboti.Buni esa togirlash hali ham kech emas.

Махсуд Абдужаббаров:А кто помнит такую хорошую песню Nasiba Abdullayeva Baxt o'zi nimadir ?

Муслим Бухарский:"Farzandlarimiz bizdan ko'ra kuchli, bilimli, dono va albatta, baxtli bo'lishlari shart!"

Bahadir Fayzi:Tinchilik, barqarorlik abatta yahshi narsa, lekin buni muqaddaslashtiraberish sovet davlati mafkurasidan qolgan traditsiya. Ozbekistonda xozir ham bu rasmiy ideoligiya davom etmoqda. Millattlar uchun tinchilik bilan birga, istiqlol, ozodlik, hurriyat degan qadriyatlar ham yuqori o'rinda turishi kerak. Suriya yoki urush bo'layatgan jamiyatlar uchun tinchilik -barqarorlikni o'rnini tushunsa bo'ladi. Lekin ozbekiston uchun "tinch totuvlikni" rezinkaday har tarafga tortish no'tog'ri menimcha. Boshqa muqaddas qadriyatlar siyosiy manfaatlar uchin o'rin almashmasligi kerak. Dunyodagi millatlarga bir nazar tashlang, bazilar bayrog'I uchun jonini berishga, bazi millatlar ozodligi , mustaqilligi uchun jonini fido qilishgga tayorlar.

Маҳмуд Йўлдошев: Анвар ака, миллат ёшларининг фалонни, пистонни билмаслиги бу миллат бахтсизлиги эмас.. Ёшлардан нолий бошлаш эса қариликнинг илк психологик белгиси холос

BBC Uzbek:Бу сўровга эътибор қаратган Ўзбек матбуоти, шубҳасиз, буни Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий воқеълик билан боғлаган. Шу маънодаги бахтиёрлик ҳақида гапирсак, балки иши бор, маоши бор одамдир энг бахтли Ўзбек?

Муслим Бухарский: O'zbekistonda qancha kishi ishli-yu? Tayinli maosh oladi?

Муслим Бухарский: O'zbekiston aholisining aksar qismi chet elda... (Yo otasi yoki, onasi) Farzandlari qarovsiz qolgan oilani baxtli atay olamizmi?

BBC Uzbek Муслим Бухарский: 'O'zbek xalqi uchun baxt nimada bulishi mumkin...'

Умида Ахмедова: Бир одам бутун халқучун жавоб бериши қийин, лекин умумий нарсалар бор - мақолларимиздан хулоса чиқарса булади-) "Оч қорним -тинч қулоғим", "қора қозон қайнаб турибдику" "ишқилиб тинчлик бўлсин"!

Маҳмуд Йўлдошев:Менинг ёзган изоҳларим нимагадир юқорида қолиб кетди. Умидахоннинг изоҳига келсак, Оч қори ва қайнаган қозон бахт тушунчалари билан унчалик мутаносиб келаверадиган тушунчалар эмас. бу жойда шахс ва унинг кўникувчанлик, ижтимоий ҳолатга тобелик бахтдай тушунилган ҳолларга айланиб қолганлигини кўриш мумкин

Olima Nabieva:"Бир қатор иқтисодий муаммоларга қарамай, ўзбеклар доим борига шукр ва қаноат қиладиган халқ, бундан баттари бўлиши ҳам мумкин эди деб ўзларига тасалли берадилар. Демак, қаноат ҳам бахтнинг бир кўриниши деса бўлади".

Ulugbek Ashur:"Барча бахтли оилалар бир бирига ўхшайди, хар бир бахтсиз оила эса, ўз холича бахтсиздир" ... "Анна Каренина" романи адашмасам шундай бошланарди... Мен хозир ўз ўзимга "мен бахтлиманми?" деб савол бердим. Қизиғи, дархол жавоб бера олмадим ўзимга. Хозир хам иккиланиб турибман.

Davronbek Tojialiyev:Менимча, ижтимоий маънода идеал бахт йўқ. У доимо нима биландир қиёсланади. Менинг нафас олаётганим бахт. Нафаси қисаётган, нафасдан маҳрум бўлганлар қанча. Бугун қорним тўйди. Бахтлиман - неча минг кишилар очликдан азоб чекяпти. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Шунга кўра, Улуғбек, сиз албатта ўзингизда бахт унсурларини топа оласиз.

Ulugbek Ashur: Хозиргина ЗАГСдан ўтиб келган йигит ва қизга "Бахтлимисиз?" деб савол бериш унчаик тўғримас. Ёки, 5 та корхонаси бор бадавлат ота, ўғлининг 12 йилга қамалгани хақида суд қарорини эшитган сониясидан бошлаб дунё кўзига қоронғу бўлади. Унга бахт хақида гапириб бўлмайди.. Моддий бойлик БАХТни тўкис қилмайди. "Ақл берма, хузур бер" деб куйлаган Таркан минг бора хақ шекилли..

BBC Uzbek:Таъбир жоиз бўлса, коллектив бахтиёрлик. Таниш тушунчами?. Айниқса, Умида опа, сизнинг авлодингизга...

Умида Ахмедова: Бизни давримизда "стабильность" деган нарса бор эди. Совет жамияти айнан бизни давримизда шуни учун хам купчиликда яхши хотира колдирган. Албатта, коллектив бахт деган нарса булган. Мнн даврни "оппок" килиб курсатмокчи эмасман, хакикатдан сиз айтгандек "коллектив бахтиерлик" булган

BBC Uzbek: Бахт анчайин индивидуал тушунча бўлгани учун бутун-бошли халқларнинг ўзларини қанчалик ва қандай ҳолатларда бахтли ҳис қилишлари ҳақида гапириш-жуда нисбий. Аммо барибир ижтимоий маънодаги бахт мавжуд. Бизга, масалан, Ўзбекларнинг бахтни нима билан ўлчашлари қизиқ. Халқимиз тинчлик, осойишталикни қадрлашини биламиз, яна нималар?. Фикрларингиз, марҳамат...

Муслимбек: "Inson hamisha go’zallikka, baxtga intiladi, baxtiyor damlarni kutib yashaydi. O’ziga to’kis baxtni sog’inmagan odam zoti topilmasa kerak. Baxt esa, misoli bir qush: qattiqroq ushlasang ham, bir oz bo’sh qo’ysang ham undan ayrilib qolishing mumkin. Shu tufayli uni har kim o’zicha tushunadi, o’zicha tasavvur etadi, o’zicha anglaydi..."

Маҳмуд Йўлдошев: Мен суҳбатга кеч қўшилдим. Бахт тушунчаси ўта жиддий фалсафий тушунча. Аммо психологик жиҳатдан олганда шахснинг ўзини комфорт ҳолатда сезиши. деб қисқача таъриф бериш мумкин. Мана бу ҳолат аслида шахс бахти тушунчасини ўта оддий ҳолатда тушунтиришга олиб келади. Мана бу ҳолатда давлатнинг бутун фуқаролари ўзини бахтли санаши ҳаллари яхши таъриф олади.

BBC Uzbek: Маҳмуд ака, бутун бошли давлатлар ёки халқларнинг бахти қандай ўлчанади сизнингча?. Коллектив бахтлилик. Шу хусусдаги фикрларингизни билсак...

Anvar Nazirov:Baxt keng manodagi tushuncha, har bir hayotdagi vaziat uchun, har bir vaziatgya tegishli baxt tushunchasi bor.Insoni maksadlarigya ham bogliq, ongi bilan ham bogliq, madaniyati bilan ham.

Ulugbek Ashur: Қўшиламан. Миллий характеримизда, оз нарсага хурсанд бўлиб, хар қандай чигаллик ва хираликни жохиллик ва етишмовчиликни унутиб юборадиган хислатимиз бор.

Умида Ахмедова:" Ўзбекистон энг зўри!" "Яшасин Ўзбекистон" Яхши. Хаммамиз Ватанни севамиз, сизни бахтингизга қандай таьсир килади? "Ўзбекистон энг зўр" булса-:)

Ulugbek Ashur: Хитой нечанчи ўринда экан?

Умида Ахмедова:Озода Батырова тугри бошлаган лекин, манимча, бахт бу эмоционал ҳолат

Муслим Бухарский: Baxtli bo’lishni istaysanmi? Unday bo’lsa, avval mashaqqat chekishni o’rgan. TURGENEV

Yashash majburiy emas, biroq baxtli yashash shart. J.RENAR

Baxtsiz onlarda eng yaxshi tayanch aql emas, balki jasoratdir. L.VOVENARG

Муслим Бухарский:O'zbek xalqi uchun baxt nimada bulishi mumkin....

Умида Ахмедова: "Муслим Бухарский манимча, бахтни шоирона қилиб юбордингиз-) Бахт бу ҳолат. Масалан, бугун инсон узини энг бахтли ҳис килса, эртага ўзини энг бахтсиз одам деб билиши мумкин. Бу локал ҳолат. Умуман, манимча Бахт - бу Инсон ўз жойини топиши, тўғри, Бахт деганда ҳамманинг ўз тушунчаси бор

Фото муаллифлик ҳуқуқи fundforum.uz
Image caption Бир пайтлар шунақа оммавий тўйлар ҳам бўлар эди...Ким бахтиёр эди ўша даврлар?

Olima Nabieva эслатма: Baxt Vikipediya, ochiq ensiklopediya Bu atamaning boshqa maʼnolari ham mavjud, qarang: Baxt (maʼnolari). Baxt — maʼnaviy-axloqiy tushuncha. Kishi oʻz faoliyati natijalaridan, hayotda qoʻlga kiritgan yutuqlaridan toʻla qoniqish, yashash tarzidan mamiunlik, muayyan maqsadga yetganlik, orzu-umidning ushalishi, bearmonlik holati sifatida namoyon boʻladi.

B. qad. davrda evdemonizm falsafasining asosiy tushunchasi boʻlgan. Uning vakillari B.ga hayotning asosiy maqsadi, kishilar institutiladigan masrurlikka erishilgan holatning , shod-xurram boʻlishning eng oliy koʻrinishi sifatida qaraganlar. Aristotel, Epikur, Diogenlar ham shunday tushunganlar. Forobiy, Beruniy, Ibn Sino, Saʼdiy, Navoiy kabi olim va mutafakkirlar ijodida bu mavzu muhim oʻrin egallagan. Zamonaviy oʻzbek adabiyotida ham bu mavzuga katta eʼtibor berilmoqda.

B. nisbiy tushuncha, mutlaq B. yoʻq. B.ni qanday maʼnoda tushunish shaxsning ijtimoiy oʻrniga, bilimi, yoshi, dun-yoqarashiga bogʻliq. B. haqidagi kishilarning tasavvurlari ijtimoiy tuzum va undagi ijtimoiy munosabatlar majmu-asi bilan uzviy bogʻliq. Chinakam B.li boʻlish uchun har bir shaxs erkin, teng , oʻz isteʼdod va qatiyatini har tomonlama namoyon qilishi, moddiy va maʼ-naviy ehtiyojlarini qondirish imkoniyatiga ega boʻlmogʻi zarur. Shuningdek, B.ga erishish uchun har bir shaxs jamiyatda, oilada oʻz oʻrnini topgan, burch va masʼuliyatni anglagan boʻlishi lozim. Odam oʻz ongi, tafakkuri, dunyoqarashi, xatti-harakati, xulqi, aqp-zakovati bilan B.li boʻlish uchun nntilishi va kurashi-shi kerak. Inson oʻz takdirini xalq, Vatan taqdiri bilan uygʻunlashtirgandagi-na toʻla B.li boʻlishi mumkin.

Adabiyotlar[tahrir] OʻzME. Birinchi jild. Toshkent, 2000-yil

Фото муаллифлик ҳуқуқи ugc
Image caption Бахт нимада?

Муслим Бухарский: Inson hamisha go’zallikka, baxtga intiladi, baxtiyor damlarni kutib yashaydi. O’ziga to’kis baxtni sog’inmagan odam zoti topilmasa kerak. Baxt esa, misoli bir qush: qattiqroq ushlasang ham, bir oz bo’sh qo’ysang ham undan ayrilib qolishing mumkin. Shu tufayli uni har kim o’zicha tushunadi, o’zicha tasavvur etadi, o’zicha anglaydi... Dunyodagi buyuk kashfiyotlar, o’lmas san’at asarlarining yaratilishiga ham aslida insoniyatning baxt haqidagi orzu-armonlari sababchi bo’lgan bo’lsa, ehtimol. “Til va dunyo†gazetasidan.

Image caption Бахт диндами?

Davronbek Tojialiyev: Men uchun musulmon o’laroq tug’ilib, musulmonlik hayotida yashash – katta baxt. Baxt deyishga arziydigan hayotdagi boshqa voqeliklar nisbiydir.

Умида Ахмедова: Давронбек ! Оллоҳга чин дилдан ишониш ва Оллоҳни севиш бу бахт! Агар самиймий булса. Мени онам "Оллоҳ ишонганим" дердилар ... Лекин инсон ўзи тушуниб етиши керак деб уйлайман.

BBCUzbek:Анвар Назиров бир суҳбатдошининг "Ўзбек учун бахт пулда" қабилидаги изоҳини келтирди. Бахт пулдами?

BBC Uzbek: Аъзам Обидов:""Бахт йўқ бу дунёда, Эрк ва Жимлик бор!". А.С.Пушкин

Умида Аҳмедова: "Сталин улганда одамлар астойдил мотам килишган". Демак, бу улкан кулфат, бахтсизлик эди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Akhmedova
Image caption Умида Аҳмедовадан сурат - "Ўзбекистондай тўй"

Анвар Назиров: "Ўзбекларимиз учун тўй ва базмга пул йиғиш бахт"

Davronbek Tojialiyev: Yo'q, bu baxtdan ko'ra ko'proq - kulfat! To'g'ri, farzandlarning to'yini ko'rish - baxt. Lekin mana shu to'yni deb bor-budidan voz kechish, asli boshqa narsalar (masalan, bolalarni yaxshi joyda o'qitish, salomatlikka e'tibor berish va h.) uchun sarflanishi kerak bo'lgan pullarni bir kunlik safo uchun sarflab, so'ng oylab qarz uzib yurish - bu baxtsizlik.