Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон: қамоқдан чиқарилган ҳуқуқ фаоли оғир хаста

Ўзбекистонда ўтган ҳафта қамоқдан озод этилган "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамиятининг Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Абдурасул Худойназаров оғир аҳволда Тошкентдаги онкологик касалликлар шифохонасига ётқизилган.

59 ёшли собиқ маҳбусга саратон ташхиси қўйилган.

У шунингдек, ўткир сил хасталиги билан оғрийди.

Абдурасул Худойназаров 2005 йил июнида ҳибсга олинган ва 2006 йилнинг январида таъмагирлик ҳамда қаллоблик айблари билан 9 ярим йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Унинг қийноққа солингани хабар қилинган.

Нью Йоркда жойлашган Human Rights Watch инсон ҳақлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини Худойназаровнинг қийноққа солингани ва тиббий муолажадан маҳрум қилингани ҳақидаги иддаолар юзасидан текширув ўтказишни талаб қилган.

Ташкилот шунингдек, Ўзбекистондаги сиёсий айблар билан қамоққа ташланган бошқа кўп сонли фаолларни ҳам озод этишга чақирган.

Ҳамкасблари Худойназаров ҳуқуқ-тартибот идораларидаги коррупцияга қарши фаол курашгани учун жазоланганини айтишади.

Шу йил апрелида у оғир аҳволда Навоийдаги қамоқхонадан Тошкентдаги Сангородга олиб келинганди.

Би-би-си жума куни шифохонадан Ангрендаги уйига қайтган Абдурасул Худойназаровнинг ўзи билан боғланиб, аввалига соғлиги ҳақида сўраган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Агар матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.