Ўзбекистон: Светлана Ортиқова сенаторликдан кетди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Президент Ислом Каримовнинг буйруғи билан мамлакатда анчайин таниқли сенатор Светлана Ортиқова парламент Олий палатаси таркибидан чиқарилган.

Аён бўлишича, собиқ сенатор буёғига Ўзбекистон Марказий Сайлов қўмитаси раиси муовини сифатида ўз фаолиятини давом эттиради.

Ислом Каримовнинг буйруғи Ўзбекистонда президентлик ва парламент сайловларига яқин қолган бир манзарада кузатилмоқда.

Ортиқова хоним бундан аввал Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматидаги, кейин эса, сенаторлик фаолияти давомида журналистлар билан дадил мулоқот қилиши билан анча танилган.

Айрим кузатувчиларга кўра, сайловолди амалиётлари чоғида Марказий Сайлов қўмитасига худди шундай одам керак.

Би-би-си Ортиқова хонимларининг ўзи билан боғланиб, сўнгги буйруқ тафсилотларини сўради.

Унинг айтишича, март ойида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ўзини Марказий Сайлов комиссияси аъзолигига тавсия қилишган.

Қонунчилик палатаси мажлиси ва Сенатнинг ялпи мажлисидан ўтиб, Марказий Сайлов комиссияси аъзолигига тайинланган. Сўнгра Марказий Сайлов комиссияси мажлисида комиссия раис ўринбосарлигига сайланган.

Шу сабабли у президент фармонига асосан, Сенат аъзолигидан чиқарилганига табиий ҳол сифатида қарашини айтди.

Светлана Ортиқова "давлатнинг бир аскари сифатида шу мамлакатга туну кун хизмат қилишга тайёр"лигини ҳам билдирди Би-би-си билан суҳбатда.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002