Ижтимоий минбар: Маҳаллийчиликнинг илдизлари қаерда?

Image caption Ўзбекистонда эркин сайловлар йўқлиги боис маҳаллий кланларнинг тил топишиши муҳим саналади

Тошкентлик блоггеримиз Усмон Тегирмончининг ёзишича, сўнгги пайтларда пойтахт бозорларида вилоятлардан келган тужжорлар билан маҳаллий савдогарлар ўртасида оммавий муштлашувлар кўпайган.

Кузатувчиларга кўра, бир қарашда маишийдек кўринган бу каби жанжаллар аслида ўзбек жамиятида чуқурроқ илдиз отган муаммо-маҳаллийчиликка бориб тақалади.

Ўзбекистонда маҳаллийчилик очиқ муҳокама қилинмайди ва мамлакат Жиноят Кодексида маҳаллийчилик учун жазо белгиланмаган.

Аммо маҳаллийчилик ижтимоий муносабатларда муҳим ўрин тутиши ва давлат тизимлари ҳамда бошқарув институтларига чуқур кириб борганини ҳеч ким савол остига олмайди.

Сўнгги йилларда ўзбек журналистлари давлат матбуоти, хусусан, телевидениедаги маҳаллийчиликдан шикоят қилишган.

Таҳлилчиларга кўра, ҳокимият меросхўрлиги масаласи долзарб бўлган Ўзбекистонда эркин сайловлар бўлмагани боис сиёсий барқарорлик кўп жиҳатдан маҳаллий кланларнинг ўзаро тил топишишларига боғлиқ бўлиб қолади.

Ўзбек жамиятида маҳаллийчилик қанчалик илдиз отган, деб ҳисоблайсиз?.

Маҳаллийчилик қонун йўли билан тақиқланиши ва жазоланиши керакми?.

Мавзу муҳокамаси Facebook даги BBC Uzbek саҳифасида:

Farghona Axborot: Ўзбекистонда маҳаллийчилик мактабдаёқ бошланади. Болалар кўчасига, маҳалласига қараб бирлашадилар. Кейин бу иллат институтларда давом этади. Маҳаллийчиликнинг хунук шаклларини институтда ўқиб юрган кезимизда студентларнинг ФАН (Фарғона, Андижон, Наманган) ва Сурқаш (Сурхондарё, Қашқадарё) бўлиб бўлинганларини, бир-бирларининг устига юриш қилганларининг устида ўзим ҳам бўлганман. Айни пайтда вилоят марказлари бўлган шаҳарлардаги деярли барча ташкилот ва муассасаларда шаҳарликлар ва районликларга бўлинишлар мавжуд. Қайсидир район вакиллари кўпроқ, бошқасиники озроқ. ИИВ тузилмаларида ҳам ҳудди шунақа нарсаларн кузатиш мумкин. Албатта маҳаллийчиликни иллат деб санайман, чунки юқори лавозимга иқтидорли инсон муносиб топилмай, ҳамшаҳар, элат, ҳамқишлоқлар "қўйилади". Бу эса чуқурроқ ўйлаб кўрилса, давлат манфаатларига футур етказишнинг ўзгинаси. Албатта бу иллатни йўқ қилиш зарур. Бу ерда шарҳ қолдираётган мунозара иштирокчилари маҳаллийчиликни йўқ қилиш бўйича қандайдир конструктив таклифларни беришларига ишончим комил...

Abdujalil Boymatov: Millatlarning shakllanishi kapitalizm bilan bog'liq. Tarihda 17-asrda Gollandiya va Angliyada yollanma mehnatning keng tarqalishi bilan kapitalistik munosabatlar rivojlanib burjua inqiloblari ro'y berdi. Kapitalistlar uchun bozor kerak. Bozor qancha katta bo'lsa shuncha yaxshi. Kapitalizm mahalliychilikka barham beradi. O'zbekistonda kapitalistik munosobatlar SSSR parchalangandan keyin rivojlana boshladi. Dunyo bo'ylab globallashuv jarayoni ketmoqda. Kapitalistik munosobatlarning rivojlanishi bilan O'zbekistonda ham mahalliychilikning roli kamayib boradi. 23 yil davomida mahalliychilik ancha kamaydi deb o'ylayman.

Умида Аҳмедова: Абдужалил аввал махаллийчилик бўлмаганмиди? Мени укам Армияда хизмат қилиб юрганда(совет даврида) "Ўрислар хафа қилишмаяптими"? деб ёзганимда "Бе, опа, биз хоразмликлар билан кўп уришамиз " деб жавоб қайтарган эди.

BBC Uzbek: "Инсон ўзини энг аввал Ўзбекистон фуқароси, шундан кейингина хоразмлик, самарқандлик ёки Фарғона водийсининг аҳолиси деб ҳис қилиши лозим". Ислом Каримов.

Махсуд Абдужаббаров: Великие слова Вот только посол Узбекистана в РФ вот это ему бы знать

Latofat Toychiyeva: Togrii avvalo uzbekligini anglawi lozim

Olima Nabieva: Аслида маҳаллийчилик ҳамма жойда бор. Лекин улар жамият ва давлат бошқарувининг қайси қатламларида ва қай шаклда кўринади, шуниси муҳим. Масалан, Швейцарияда цюрихликлар ва базелликлар ўртасидаги маҳаллийчилик низолари маиший масалаларда кўринади.

Чунга Чанга: Гилам сотсанг кушнинга сот, бир четида узинг хам утирасан. Халкимизни конида бор бу нарса. Конун остига олиб булмайди. Жиноят ёки хукукбузарлик таркиби йук.

Умида Аҳмедова: Бир куни Тошкентда иккита кизни сухбатини эшитиб колдим "вай, кишлоки эканми, вай..."-))) Роса хайрон колгандим ушанда. Махалийчилик афсус узбекларни кон-конига сингиб кетган.

Namoz Normumin: Ўзбекистондаги тоталитар режим барча муаммолар каби ватанимиздаги миллатчилик ва маҳаллийчилик каби қадимий ва доимий муаммоларнинг устини ёпиб келмоқда. Аммо бу "ёпиш" бу муаммоларнинг ҳал бўлгани маъносига ҳам келмаслиги керак. Аксинча бу яралар қанчалар яширинсс шунчалик газаклаб бормоқдалар. Интернинг ижтимоий тармоқларида Қорақалпоғиитонликларнинг Ўзбекистонда айрилиши, тожик аҳоли сонининг республика аҳолисининг ярмидан кўпроғини ташкил қилиши ҳақида жамиятни ва давлатни бўлиб ташлашга қаратилган иғво моҳиятидаги хабарлар тарқатилмоқда. Бошқа томондан ҳокимиятнинг олий тармоқларида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона водийси кланларининг ўзаро кураш олиб бораётгани ҳам жамоатчиликка сир эмас. Албатта буларнинг барчаси юқорида айтилгани каби тоталитар режимнинг аҳолига барча соҳаларда тазйиқ ўтказишининг, жамиятда инсон ҳуқуқларига риоя ва ошкораликка риоя қилинмаслигигининг, матбуот ва сўз эркинлиги тамоман цензура қилишининг, аҳолининг илмий ва имоний даражасининг исталган даражада эмаслиги натижасидир. Бу диктатороик режимининг ўрнига моддий ва маънавий қадриятлариннг мутаносиблигини таъминлайдиган, жамият ва давлат ҳаётида қонун қа ҳуқуқнинг устунлигини таъминлайдиган, шахсларга барча соҳаларда ҳуқуқлар, тадбиркорлик ва тижорат эркинлиги берадиган, турли миллат ва айни қавмга оид барча маҳаллий ва қабилавий вакилларнинг тинч-тотув яшашини таъминлайдиган янги жамият қурилиши шартдир.

Izzatilla Rakhmatillaev: Ўзбекистон буйича бирор нарса дея олмайман. Бироқ Қирғизистонни келажакда маҳаллийчилик,уруғ-аймоқчилик,миллатчилик барбод қилади, деб уйлайман. Сабаби қирғиз жамиятида мен юқорида ёзган нарсалар кенг тарқалган. Бу уч фактор давлат томирига болта уради.

Olima Nabieva: Кузатишимча, ғарб мамлакатларидаги маҳаллийчилик маиший ҳаётдаги кундалик масалаларда акс этади. Ўзбекистонда эса кўпчилик талабалик йилларидаги маҳаллийчиликдан гапиради. Лекин, назаримда 90- йилларнинг бошида маҳаллийчилик 70-80- йиллардагига нисбатан бироз камайгандай эди. Бу менимча, ўша йилларда жуда долзарб ягона миллий ғоя - мустақиллик билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Akbarjon Sirojiddinov: Маҳаллийчиликнинг келиб чикиши сабаби нимада? Бу борада эксперт эмасман, лекин уйлашимча, инсонларнинг турмуш тарзи, дунекараши, у еки бу нарсага муносабати ва хоказолардаги фаркланиши билан боглик. Мисол учун, хозир эслаб карасам, бир кишлок билан иккинчи кишлок хам узаро чикиша олмас эди, болалигимда. (Хозир хам шундай булса керак.) Чунки мен яшаган кишлок болалари билан атиги ярим чакирим наридаги кишлок болалари уртасида яхшигина тафовут бор эди, назаримда. Кейинчалик Тошкентда ўқиган пайтларимда бошка вилоятлардаги ешлар билан уртамиздаги тафовут янада каттарок эканини курдим. Уз-узидан дунекарашида уйгунлик булганлар бир-бири билан якинлаша бошлайди. Шу зайлда махаллийчилик келиб чикади.

Akbarjon Sirojiddinov: Энди буни йукотиш учун нима килиш керак? Бу жуда мушкул иш. Бунинг учун агар Узбекистонга бошка юртлардан бошка миллат вакиллари минг-минглаб келиб, узбеклар ичига аралашиб кетса, бир вилоят билан бошка вилоят ахолиси хам бир-бирлари билан киз олиб, киз бериб аралашса, яна оммавий ахборот воситаларида бу масалалар очик-ойдин кутарилиб, нуксонлари курсатилса, балки ижобий томонга узгаришлар булар...

Шарҳларингизни Facebook даги BBC Uzbek саҳифасида қолдиринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002.