Ўзбекистонда Ҳизб ут-Таҳрир "амири"нинг қамоқдан жасади чиқарилган

Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир фирқасининг маълум қилишича, Ўзбекистон қамоқхонасидан фирқанинг Ўзбекистондаги раҳбари Абдураҳим Тўхтасинов жасади чиқарилган.

Фирқа чиқарган баёнотда таъкидланишича, унинг жасади чоршанбага ўтар кечаси яқинларига топширилган ва уларга майитни зудлик билан кўмиш буюрилган.

43 ёшли Абдураҳим Тўхтасинов саккиз йил муқаддам Ўзбекистон Конституциявий тузумига тажовуз қилишда гумон қилиниб, ҳибсга олинганди.

Би-би-си ҳодиса тафсилотини билиш учун Ҳизб ут-Таҳрир фаолларидан бири Ислом Абу Ҳалилга боғланди.

Абу Ҳалилнинг марҳумнинг яқинлари сўзларига иқтибосан билдиришича, жасадда даҳшатли қийноқ излари бўлган.

Абдураҳим Тўхтасинов 2000-2006 йиллар орасида Ўзбекистондаги Ҳизб ут-Таҳрир фирқасининг амири сифатида фаолият юргизган.

Ислом Абу Ҳалил сўзларига қараганда, Ўзбекистонда Ҳизб ут- Таҳрирнинг 6 мингга яқин аъзоси бор деб кўрилади.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02