Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Каримов 25 йил давомида яккаҳокимликни мустаҳкамлади'

Шу ой Президент Каримовнинг Ўзбекистонда ҳокимият тепасига келганига 25 йил тўлди.

Бу муддат орасида мамлакатни демократлаштириш ва ё иқтисодни эркинлаштириш йўлида ҳеч қандай сезиларли ислоҳот ўтказилмади.

Инсон ҳуқуқлари билан бўлган вазият Шўролар давридагидан кўра ҳам ёмонлашди.

Иқтисодий вазият оғирлигидан бугун Россияда миллионлаб ўзбекистонликлар меҳнат муҳожири, миллионлаб оилаларда фарзандлар отасиз вояга етмоқда.

Ислом Каримовнинг тарафдорлари эса, мамлакатдаги қурилишларга эътибор қаратишади.

Марказий Осиёда ягона автомобил саноатига эга давлат Ўзбекистон эканини урғулайдилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати Каримовнинг ҳокимият тепасидаги 25 йиллиги ҳақида ўз ўқувчилари, сиёсатчилар ва мутахассисларнинг фикрларига минбар бермоқда.

Сиёсий таҳлилчи Тошпўлат Йўлдошев:“25 йил давомида Каримов яккаҳокимлик тузумини мустаҳкамлаш йўлида ҳаракат қилди”, дейди.

Чоршанба куни Ижтимоий Минбар лойиҳамизнинг мавзуси билан бу ерда танишинг.

Facebookда кечадиган баҳсимизга қўшилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02