UzWebiston: 'Пиёдаларни Тошкентдан қувиб солиш керак'

Ўзбекистонлик таниқли блоггер Бахтиёр Насимов Тошкент шаҳридан пиёдаларни қувиб чиқариш таклифини илгари суриб чиқди.

"Новости от Насимова" блогида ушбу фикр нима учун айтилаётгани сабаби тушунтирилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи nasimov.uz

"Тошкентдан ҳамма пиёдаларни қувиб солиш керак. Улар аслзода автомобилларнинг олийжаноб соҳибларига тротуарларда машиналарини қўйишларига халақит қилишаяпти. Бу пиёдалар билишмайдики, "тротуар" дегани сваҳили тилида янги бойларнинг автомобилини қўйиш жойи деган маънони англатади", деб ёзади Ўзбек блоггер.

Фото муаллифлик ҳуқуқи nasimov.uz

"Қўрс пиёдалар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий парки автомобиль қўядиган жой эмас, деб уриб-енгишларига нима дейиш мумкин? Бу пиёдалар ҳаддиларидан ошиб кетдилар. Балки яқинда улар бу жойда бойларга машиналарини ювишларини ҳам тақиқлаб қўйишар?"

Фото муаллифлик ҳуқуқи nasimov.uz

"Бефаросат пиёдалар басавлат янги бойлар тротуарлардан ўтиб қолганларида пиёда йўлагининг четига чиқиб таъзим қилиб туришни ҳам билмайдилар. Бу пиёдалар "тротуар" дегани санскритда янги бойларнинг машинада юрадиган жойлари деганини қачон билиб олишаркин?", дейилади "Новости от Насимова" блогида.

Бу мавзуда батафсилроқ

Алоқадор интернет саҳифалари

BBC ташқи интернет саҳифалар учун масъул эмас