Uzwebiston: "Соғлом бола" йили тугаса, нима қиламиз?

Уч яшар неварамни дўхтурга кӯрсатиш учун олиб кетган келин ҳаяллаб кетди. Кеча неварамнинг иситмаси кӯтарилиб, туни билан йиғлаб чиққанди.

Данакнинг мағизи ухламаса, бизда уйқу қаерда. Ӯғлим ишга кетаётганда, келинни ва неварани духтурхонага ташлаб ӯтишини тайинладим. Келин ҳаяллагандан-ҳаяллаб, энди хавотирлигим ошаётганда, ӯғилчасини етаклаб кириб келди. "Тинчликми", деган саволимга негадир ютинганча: "Тинчлик, дадажон тинчлик", деди.

У уйига кириб, ӯғилчасини ухлатиб чиққач, гап бошлар экан, кӯзига ёш олди.

"Дадажон, бу дўхтурлар наҳанг бӯлиб кетишибди, мени уятдан ӯлдиришди…"

Келин жимиб қолди.

"Нима бӯлди, қизим", аста сӯрадим унинг титраётган бетига қараб.

"Мен уларнинг нархи ошганини туш кӯрибманми? Ҳар гал оладиган пулларини қӯлига берсам, "бу етмайди, яна шунча қӯшинг", деди.

Чӯнтагимда пул йӯқлигини, уйга бориб олиб келиб беришимни айтиб, болани кӯриб қӯйишни илтимос қилдим. У бирданига: "Чиқинг, биз бу ерда пашша қӯриб ӯтирганимиз йӯқ", дея ӯдағайлади. Нималарнидир ёзиб ӯтирган ҳамширага: "Бошқа бемор кирсин", деди. Уятдан ӯлиб бӯлдим, дада, уятдан. Боламни кӯтариб чиқиб кетаётгандим, таниш овоз тӯхтатди. Синфдош дугонам экан. "Нега йиғлаяпсан, нима гап", деб сӯради. Мен йиғлаганимча бӯлган гапни айтдим. У дарров ёнидан пул чиқариб берди. Мен яна қайтадан навбатга турдим. Шунинг учун кечикдик, дадажон…"

Келин дорихонадан дори олиб келиш ва дугонасига қарзини бериб қӯйиш учун чиқиб кетди. Мен ичим тарс ёрилай деб, "эрмак"ни ёқдим.

"Маҳаллада дув-дув гап"ни беришса Лутфихон аяни, Раҳим Пирмуҳамедовни, "Суюнчи"ни кӯрсатишса, Зайнаб Садриевани кӯриб, кайфиятим чоғланар, деб ӯйладим.

Сал ӯтмай, телевизорни ёққанимга минг пушаймон едим. Товба, худди менинг ичимни тимдалаётган итни кӯргандайин "эрмак"да "Соғлом бола" йилига бағишланган кӯрсатув бӯлаётган экан.

Аввалига телевизорни ӯчириб қӯймоқчи бӯлдим. "Нима қилишарди, ҳозир болалар шифокорларини осмонга кӯтариб мақташади-да", деб ӯйладим. Пултнинг тугмачасини босишга чоғланганимда,бемор болаларни кӯриб қӯйиш учун пул олаётган духтурларни танқид қилишса бӯладими?

Кӯрсатувнинг бошида нималарни кӯрсатишган, билмадим. Лекин, мен кӯра бошлаган пайтдан уёғи нуқул болаларни даволаш учун пул олиш, дори сотиш, беморхоналардаги ёмон шароит…

"Ҳеҳ, келин-а, келин, манови кӯрсатувни кӯрмайсанми", дедим.

"Бутун Ӯзбекистонда агар шу аҳвол бӯлса, қаердан соғлом бола униб-ӯссин", дердим ӯз-ӯзимга.

Ана, Андижон вилоятида дўхтурнинг қӯлига пул бермасанг, бемор бола минг чириллаб ётса ҳам, пинакларини бузишмас экан. Оналар чӯчибми (боланиниг яна оғриб қолиши бор, яна шу духтурга келиши бор), тортинибми, қанчадан пул бераётганликларини айтишди.

Ундан кейин Бухородаги аҳвол кӯрсатилди. Кейин қӯшни Навоий вилоятига ӯтилди. Қабул учун пул олишлар, дори сотишлар, оғриган бола тузалиши ӯрнига яна оғирлашиши турган гап бӯлган беморхонадаги шароит…

Бошловчи эса, Ӯзбекистон қонунларига таянган ҳолда бемор болаларнинг бутунлай бепул даволаниши, уларга дори-дармон текин берилишини исботлашга уринарди. Бир беморхонада олинган дори-дармонлар ажратилган пулга қараганда ӯта кам эканлиги айтилди.

Бемор болаларнинг оналаридан сӯралганда беморхонадан бинт, шприц, новокаин бериб турилганини айтишди. Журналист ҳам анойи эмас экан, ажратилган пулга аслида жуда кӯп дори-дармон сотиб олиниши мумкинлигини исботлади.

Э, шу эсим пастлиги қурсин, Бухородами, Навоийдами, беморхонада ётган болалар учун қанча пул олиниши ҳақида сӯралганда, оналар кӯзларини лӯқ қилиб "олишмайди", дея ёлғон айтишганида ё саволга жавоб беришмаганида, бемор болалар ростини айтишди-қӯйишди. Қанча пул тӯлашганини оқизмай-томизмай, қӯшмай-чатмай айтиб беришди.

Сурхондарёда эса, дори сотиш устига, бемор болаларга эски, муддати ӯтиб кетган дорилар берилар экан. Беморхонадаги қайси бир хонанинг, қайси бир жавонидан анчагина эски дори топишди. Янаям, сурхондарёлик болалар бақувват экан. Эски дориларнинг болада йӯқ оғриқларни келтириб чиқарганини, айримларини буткул ётқизиб ташлаганини… уёғини айтмайин… эшитганман.

Эски дориларни қӯрқмасдан бемор болаларги берган Маллаев деган духтур кечирим сӯради. Ӯзбекистонда жиноятда айбланганларни кӯрсатишганда одат бӯлиб қолган «қилган ишидан қаттиқ пушаймонлиги»ни айтди…

Бутун Ӯзбекистонда болаларни даволаш аҳволи шундай экан, нега келиним норози бӯлди? Агар, шу кӯрсатувни кӯрганда, кӯзига ёш олмасмиди. Келин-а, келин!

Мен хурсанд эдим, телевизорда мана шундай танқид қилиб турилса, нафси ҳакалак отаётган, ҳалиги бошловчи айтганидек оқ халатига доғ тегизаётган, Гиппократ қасамини унутаётган духтурлар эсини йиғиштириб олармиди?

Э, шошма, бу кӯрсатув "Соғлом бола" йили муносабати билан тайёрланган-ку! Яна беш ярим ойдан сӯнг "Соғлом бола" ӯрнига бошқа йил бошланади. Унда нима бӯлади? Яна ӯша эски ҳаммом, эски тосми?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ