Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда аҳолининг реал даромадлари ошмоқдами?

Image caption Аҳолининг даромадларига оид расмий рақамлар нарх-навони ҳисобга олмайди

Ўзбекистон матбуоти ялпи ички маҳсулот ўсиш ҳажмига доир Жаҳон Банки эълон қилган янги рақамларни "ўзбек модели"нинг яна бир ютуғи сифатида тақдим этган.

Давлат хабар агентлиги- ЎзАнинг ёзишича, "Президент Ислом Каримов раҳнамолигидаги ислоҳотлар аҳоли реал даромадларининг изчил ошиб боришини таъминлаган".

Жаҳон Банкига кўра, Ўзбекистонда харид қобилияти паритети бўйича аҳоли жон бошига ЯИП кўрсаткичи 5340 долларни ташкил этган.

Айни пайтда Жаҳон Банкига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 16 фоизи қашшоқликда ҳаёт кечирмоқда.

Аммо бу рақам ўзбек матбуотининг эътиборидан четда қолган.

Хўш, бу рақамлар нимани англатади?.

Би-би-си Остонадаги Овросиё Университетидан иқтисодчи Сапарбой Жубаев билан суҳбатлашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02