АҚШ генерали "Ўзбекистонда база очишни муҳокама қилмаган"

Image caption Ллойд Остин воизи у Термез базасини муҳокама қилмаганини айтган

АҚШ Марказий Қўмондонлиги Барак Обама маъмурияти Ўзбекистонда ҳарбий база очиш борасида Тошкент билан музокара олиб бораётганини рад этган.

Россиянинг RIA Novosti агентлиги Тошкентга шу ҳафта ташриф буюрган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Ллойд Остин Термездаги базага Америка ҳарбий жиҳозлари ва учоқларни жойлаштиришга рухсат сўраганини хабар қилганди.

Аrmytimes.com сайтига кўра, Остин жанобларининг воизи унинг ташрифи чоғида бу масалал умуман кўтарилмаганини айтган.

"Генерал Остин Ўзбекистондаги эҳтимолий АҚШ базаси режаларидан бехабар. У ўз ташрифи давомида ўзбеклар билан бундай режаларни муҳокама қилмади", - деб айтган Майор Брайан Фикел.

Майор Фикелга кўра, Генерал Остин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан ўтган учрашувида қўшни Афғонистондаги амалиётларни муҳокама қилмаган.

Бироқ, ўзбек давлат агентликлари учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатлар қаторида Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши ҳам муҳокама қилинганини хабар қилганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ