София Ротару, «сариқ матбуот» ва савод ҳақида…

Ўзбекистоннинг ёшлар орасида анчайин оммабоп ва анчайин саводсиз нашри бўлмиш Sayyod Шўролар даври эстрада юлдузи София Ротарунинг Тошкентга сафари арафасида ташкилотчилардан бирининг ўзига хос мактубини шарҳлаган.

Масъулияти чекланган “ART MODERN MUSIC” ширкати афтидан қатор ташкилотларга йўллаган мактубида юмшоқ қилиб айтилса, “ўз хизматларини” яъни бу ўринда, София Ротару концертига чипталарни сотиб олиш таклифи билан чиққан...

Аммо қайсидир маънода Ўзбекистондаги қатор ташкилотларга ва ҳатто давлат идораларига мос бўлган мантиқсизлик ўлароқ, ўзининг бу хизматини “ Соғлом бола йили” билан боғлаган.

Sayyod ҳам нашрга хос савод билан бу мактубдан норизо бўлади.

“Чипта сотилмаётганига ташкилотларга "Соғлом бола йили"ни рўкач қилиш шартмикан? Мустақиллигимизга Софияхонимнинг нима алоқаси бор экан бу хам тушунарсиз))

Хатни баландпарвоз емаган ва мантиқсиз сўзлар билан бўяб, матнда хам айёрликни сиёсатга тақаб ниқоблаш нақадар кулгулик.

Софию Ротарунинг Тошкентга келиши билан боғлиқ барча сирларга "Нюшадан куйган Ротаруга балогардон" мақоласигача (манбаа) фактлари билан ёритиб келгандик.

Хамма нарсани уддалаш мумкин, айниқса катта пул бўлса, бироқ у қай йўл билан топилишига хам боғлиқ бўлса керак. Бировларни чув тушириб қақшатиб қилинган тантана кимга байраму, кимга аза.

Кимлар у харом пуллардан "доля"да бўлиб бу ишларни химоялашда?)) Тўғрисида, мана фактлари билан кўрсатилган нарсага шунчаки сўзлар ўйини билан бахона қилиб бу ишларни химоя қилиш учунам бирор сабаб бўлиши керакку тўғрими?)

Хуллас, концерт ва нихоят бўлиши (пуллар тўлангани) ва София Ротару аввалги машмашалар сабаб базўр рози бўлиб, жазосига катта пулга келаётганини хисобга олса, бир тарафдан чипта сотиб олганларга хурсанд бўлиш мумкин...демак, чипта сотиб олганлар чув тушмади, шунисигагина шукр!

Аммо бошқа тарафдан...қизиқ бу концерт харажатига қайси бечора куйган экан? “

( Матн ўзгартирилмади – таҳририят)

Ўзбекистондаги манбамизга кўра, бу каби “хизматлар” таклифи билан мактуб йўллаш мамлакатдаги қатор идоралар ва ширкатлар учун янгилик эмас.

Давлат матбуот нашрларига обунадан тортиб, ҳукумат уюштирадиган деярли барча тадбирларда асосан ишбилармонлар гарданига ўзига хос “ўлпон” солинади.

Давлат назорати остида бўлган матбуот эса йилларки мажбуран шакллантирилган анъанага қулоқ қоқмай риоя қилади.

Бу анъанага кўра, ҳукумат тепасидагилар ҳеч қачон хато қилишмайди ва уларга тил теккизиш жиноятдир...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ