Маош ичидан чиққан яроқсиз пуллар ва бемалол сотилаётган эскирган дорилар

Бухоро муҳандислик-техника институти ўқитувчиларидан бири 2 август куни маошининг бир қисмини олар экан, уни олдиндан тузиб қӯйган режаси бӯйича сарфлай бошлаган.

Лекин, у қӯшни Навоий вилоятига бориб, харид қилаётган бир пайтида қизариб қолган. Навоий шаҳридаги дӯконлардан бирининг сотувчиси ӯқитувчи узатган пулни санаб олар экан, бу пулингиз яроқсиз деб қайтариб берган.

Ӯқитувчи маош сифатида 300 минг сўм олган эди. «Туронбанк» дан берилган бу пуллар орасида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Миллий банк) Бош амалиёт бўлими томонидан босилган «Эскирган» тамғали пуллар топилган. Бу ҳақда, UZ24’га асосланиб, Daryo.Uz вебсайти хабар берган.

Миллий банк Бош амалиёт бўлимига бу борада мурожаат қилинганда, инкассациядан олинган барча пуллар Миллий банк ғазначилари томонидан ишлатилганлик даражасига қараб тақсимлангач, Ўзбекистон Марказий банкига топширилиши маълум қилинди. Марказий банк эса пулларни республикадаги барча банклар филиалларига жўнатади.

«Агар шундай бӯлса, «Туронбанк»ка эскирган пуллар қаердан келиб қолди экан», дейди бухоролик бошқа бир муаллим.

Лекин, ҳозирча ӯқитувчига берилган 300 минг сӯмнинг қанчаси аслида яроқсиз ҳолатига келган бӯлса-да, муомалага чиқариб юборилгани аниқланмаган. Чунки, маошнинг 200 минг сўмини ӯқитувчи Бухорода ишлатиб бўлган экан.

Навоийлик сотувчи-ку, ҳушёр экан, пул бӯлса-бӯлди-да, дея савдоси юришаётганидан хурсанд қанча сотувчилар аллақачон муомаладан чиқариб пулларни санаб олиб, ғафлатда қолишган бӯлса, дейди маҳаллий кузатувчилардан бири.

Шу ӯринда ӯтган ойда «Халқ банки»нинг Тошкент вилоятидаги Тўйтепа филиали айрим нафақахўрларга эски, муомала учун ярамайдиган, йўқ қилиниши зарур бўлган пулларни нафақа сифатида тарқатгани учун узр сўрагани ва бу ҳолатнинг бошқа қайтарилмаслигини таъкидлаганини эслатиш жоиз.

Бухоро ва Тошкентда эскирган пуллар тарқатилаётган бӯлса, Самарқандда муддати ӯтган дорилар бемалол сотилаётган экан.

CA-NEWS вебсайтининг хабар қилишича, Самарқанд шаҳридаги “Иззаев Фарм” МЧЖ дорихонасида ўтказилган режадан ташқари қисқа муддатли текширувда 2 турдаги 5 ўрам дори воситаларининг яроқлилик муддати ўтганлиги аниқланди.

Мазкур текширув Ӯзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан ӯтказилган.

Шунингдек, Пахтачи туманидаги “Мадина гиёҳлари маскани” МЧЖга қарашли дорихона ҳамда Самарқанд шаҳридаги “Назокат-С” МЧЖ дорихонасида ҳам яроқлилик муддати аллақачон ӯтиб кетган дори-дармонлар сотилаётгани аниқланган.

Ушбу ҳолатлар бўйича вазирлик бош бошқармаси мутахассислари томонидан далолатнома расмийлаштирилган.

Ӯзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси мутахассислари давлат Рақобат қўмитасига мурожаат қилишиб, “Иззаев Фарм” МЧЖ, “Мадина гиёҳлари маскани” МЧЖ, “Назокат-С” МЧЖ томонидан қонунбузарлик содир этилгани сабабли уларга нисбатан чора кўришни сўрашган.

Кузатувчиларнинг айтишларича эса, муддати ӯтиб кетган дориларни сотиш Ӯзбекистонда тез-тез учрайдиган ҳолга айланмоқда.

Масалан, ӯтган ой Ӯзбекистон телевидениеси «Соғлом бола йили» муносабати билан соғлиқни сақлаш муассасалари, беморхоналардан тайёрлаган кӯрсатувида Сурхондарёда бемор болаларга муддати ӯтиб кетган дорилар берилаётгани кӯрсатилганди.

Бу мавзуда батафсилроқ