Би-би-си меҳмони - "Сетанҳо" гуруҳининг аъзоси Комила Хўжаева

Image caption Феруза, Комила ва Лайло ўзбек поп мусиқаси ривожига катта ҳисса қўшганлар

Би-би-си меҳмони - "Сетанҳо" гуруҳининг аъзоси Комила Хўжаева.

Комила Хўжаева ўз дўстлари Лайло Галиева ва Феруза Латиповалар билан 1990-йиллар охирида тузилган "Сетора" гуруҳи таркибида ижод қилган.

"Сетора" гуруҳи "Вафодоринг", "Ёнма", "Мактабим", "Сен борсан" каби ўнлаб хитларни яратиб, тез орада Марказий Осиёдаги машҳур ансамблга айланганди. Гуруҳ сўнгра "Сетанҳо" деб ном олди. "Сетора" гуруҳига эса бошқа уч нафар қўшиқчи қизлар танлаб олинди.

Комила, Лайло ва Феруза Тошкентдаги Рейнголд Глиер номидаги махсус мусиқий мактаб 1-курсида ўқиётганларида "Сетора гуруҳи дунёга келган.

Комила Хўжаева, сўнгра Ўзбекистон Давлат консерваториясида ҳам таълим олган. У 1960-йилда Ўзбекистон телевидение ва радиосининг хор жамоасига асос солган Ўзбекистон Халқ артисти Ботир Умиджоновнинг неварасидир.

Image caption Комила иқтисод йўлини танлади

Лайло Галиева бугунда Ўзбекистонда ўз яккахон карьерасини жонлантираётган, ҳамда Феруза Латипова АҚШнинг Филаделфия шаҳрида яшаб ижод қилаётган бир вақтда Комила Хўжаева буткул ўзгача фаолият билан шуғулланмоқда.

Тошкент Иқтисодиёт университетининг Халқаро иқтисодий алоқалар факультетини тамомлаган, ҳамда Швейцарияда ўқиб нуфузли MBE бизнес дипломини олиб қайтган Комила бугунда иқтисодчидир.

У ҳозирда қатор ёш ёрдамчилари билан Ўзбекистонда шоколад ишлаб чиқариш лойиҳаси устида ишлаётганини айтади.

Комила Хўжаевага савол йўллаш учун матн остидаги формани тўлдиринг ёки uzbek@bbc.co.uk адресига электрон мактуб юборинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ