Би-би-си меҳмони - Россиядаги "Ватандош" ташкилоти раҳбари Усмон Баратовга савол беринг

Усмон Баратов 1958 йили Фарғона шаҳрида туғилган.

1980 йили Андижон Пахтачилик институтининг Агрономия факультетини тамомлаган.

Фарғонадаги совхозда агроном, Бутуниттифоқ пахтачилик институтининг кичик илмий ходими сифатида бир муддат ишлаганидан кейин Совет Армиясига ҳарбий хизматга чақирилган.

Ҳарбий хизматни 1981 йилдан 1982 йилгача Афғонистонда ўтаган.

Армиядан қайтиб Москвада Тупроқшунослик институти аспирантурасида таҳсилини давом эттирган.

1990 йилда Москвада ўзбекларнинг миллий ташкилотини тузишга қарор қилган.

1991 йил бошида ўзбекларнинг минтақалараро "Ватандош" жамоаси Россия Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган.

"Ташкилотимиз номини танлашимга Афғонистондаги ўзбекларимизнинг бизга муносабати туртки берган. Аждодлари Алишер Навоий давридан бунё истиқомат қилиб келаётган ўзбеклар ҳам, 1920-, 1930-йиллардан кейин Афғонистонга қочиб ўтишга мажбур бўлган ўзбекларимиз ҳам бизни кўрсалар, кўзларига ёш олиб "ватандош" деб муомала қилардилар", дейди Усмон Баратов.

Ҳозирги пайтда "Ватандош" ташкилоти Россияга ишлаб пул топиш мақсадида борган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган ташкилотга айланган.

Би-би-си меҳмони - Россиядаги минтақалараро "Ватандош" жамоаси президенти Усмон Баратовга саволларингизни ушбу саҳифамизнинг қуйи қисмидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга йўлланг.

Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.

Суҳбатнинг радио версиясини шанба кунги "Дараклар" дастурида тинглай оласиз.

Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни сўраймиз.

Рукнимизнинг кейинги меҳмонлари кимлар бўлишини истайсиз?

Бу ҳақдаги фикрларингизни кутиб қоламиз.

Бу мавзуда батафсилроқ