Қамоқдаги ўзбек журналисти халқаро мукофотга лойиқ деб топилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи uznews.net
Image caption Солижон Абдураҳмонов гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. (Сурат uzbew.net саҳифасидан олинди)

Ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов Олмониянинг нуфузли Йоҳанн-Филипп Палм халқаро мукофотига лойиқ деб топилган.

Йоҳанн-Филипп Палм жамҳармасининг мукофоти ҳар йили сўз эркинлиги ва матбуот соҳасида фаолият олиб борган адиб ва журналистларга берилади.

Бу йилги мукофотга шунингдек Баҳрайндан Назиҳа Саййид сазовор бўлган.

"Солижон Абдураҳмонов – жасур танқидчи журналист, у ўн йилга адолатсиз ҳукм қилинган," - дея таъкидланади Палм жамғармаси тарқатга баёнотда. - "У ўз хабарларида Орол денгизининг қуриши оқибатларини ёритган".

Қорақалпоғистонлик таниқли журналист Солижон Абдураҳмонов олти йил муқаддам гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб, ўн йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Журналистнинг автомобилига гиёҳванд моддалар ташлаб қўйилгани ва сохта айбловлар билан озодликдан маҳрум этилгани халқаро ҳамжамият танқидларига сабаб бўлган.

64 ёшли журналист Uznews.net веб саҳифаси ва "Уруш ва Тинчликни Ёритиш Институти" каби қатор халқаро нашрларда ишлаган.

Жамғарма мукофтни Солижон Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи олишига умид билдирган.

Мукофот тақдимоти 30 ноябрда Олмониянинг Шорндорф шаҳрида бўлиб ўтади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ